Юртимизда

Ҳалабдаги болалар ҳақида сохта ролик тайёрланмоқда! Энди кимга ёки нимага ишониш мумкин?

Мисрнинг Порт-Саид вилоятида беш нафар маҳаллий аҳоли бири 12, яна бири 8 ёш бўлган икки болакай иштирокида Алеппода ҳалок бўлаётган болакайлар ҳақида интернет оммасига эълон қилиш учун даҳшатли лавҳаларни суратга олиш пайтида қўлга олинди. Бу тўғрида Миср ИИБ ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Lenta нашри.

Полиция ходимлари назорат қиладиган ҳудуддаги қизалоқнинг ташқи кўриниши уларнинг эътиборини тортган. Маълум қилишларича, опоқ либос кийган қизалоқнинг қўлига оқ рангли айинчани тутқазишган, аммо иккаласининг ҳам уст-бошидаги қоннинг қизил доғлари уларни шубҳалантирган.  Қизалоқнинг бошига бинт билан боғлам ҳам қилишган. Тасвирлар ҳукумат қарорига кўра бузилган уйлар ҳаробалари фонида олиниши режалаштирилган.

Қўлга олинган шахслар мазкур тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш мақсадида бўлганликларини тан олган.

Сўнгги пайтларда тарқалаётган бир-биридан хунук хабарларнинг барчаси ҳам рост эмаслиги ойдинлашмоқда. Айни пайтда уруш ўчоғига айланган Сурия ўлкаси аҳолиси, айниқса норасидаларнинг оғир ҳаёти тўғрисида интернет орқали ҳозиргача турли суратлар ҳамда видеотасвирлар тарқатилди. Аммо, энди ушбу маълумотларнинг барчаси ҳам ҳақиқий эмаслиги аён бўляпти.

Ўзбек халқининг «Минг марта гапиргандан, бир марта кўрган афзал» мақоли ҳам маънан эскирган кўринади. Чунки, сўнгги пайтда кўрган кўзларимизни ҳам алдашга қодир «устаси фаранглар» урчияпти. Ана шундай ёлғон шов-шув уйғотмоқчи бўлганларнинг фош бўлган тасвирларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Аммо, унутманг, ҳатто бу тасвирлар ҳам ёлғон бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

три + пятнадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз