Юртимизда

ҲАММАБОП ТЕСТ “ИЖОДИЙ ФИКРЛАЙ ОЛАСИЗМИ?”

Ҳаётда ижодий фикрлаш қобилияти кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларнинг гаровидир. Ҳар бир ишга ижодий ёндошиш, инсонлар билан мулоқотда ижодий мулоҳаза юритиш ҳар биримиз учун жуда зарурдир. Ушбу тест орқали ўзингизни текшириб кўринг.

1. Сизни ўраб турган оламни ўзгаририш мумкинми?

А) Ҳа

Б) Йўқ, у шундоқ ҳам яхши

В) Баъзи жиҳатларини ўзгартирса бўлади.

2. Борлиқни қайтадан яратиш зарур бўлса, сиз ҳам иштирок қила олармидингиз?

А) Ҳа

Б) Йўқ

В) Билмадим.

3. Бирор ишни бошласангиз, уни тўлиқ уддалай олишингизга ишонасизми?

А) Ҳа

Б) Гоҳида

В) Йўқ.

4. Сизда ўзингизга умуман нотаниш бўлган иш билан шуғулланиш истаги пайдо бўлиб турадими?

А) Ҳа, доимо шундай ишларга қўл ургим келади

Б) Мени бундай ишлар қизиқтирмайди

В) Ишнинг қанақалигига боғлиқ.

5. Сизга нотаниш бўлган ишни бошларкансиз, ютуқларга эришишнгизга ишонасизми?

А) Ҳа

Б) Бўлганича бўлар

В) Агар шу иш менга ёқиб қолса.

6. Янги иш сизни қизиқтириб қолса, уни атрофлича ўрганиб чиқишни хоҳлармидингиз?

А) Ҳа

Б) Асосий жиҳатларинигина ўрганаман

В) Йўқ.

7. Омадингиз юришмаса, нима қиласиз?

А) Маълум муддат ишлашда давом этаман

Б) Бу ишни йиғиштириб қўя қоламан

В) Ишни бошладимми, охиригача етказмай қўймайман.

8. Сизнингча касбни нимага асосланиб танлаш лозим?

А) Ўзимдаги қобилият, қизщиқишга қараб

Б) Бу ишга талаб қандайлигига қараб

В) Моддий жиҳатига қараб.

9. Фаолиятингизни янада гуллаб-яшнатишга хизмат қиладиган ғоянгиз борми?

А) Ҳа, бир нечта

Б) Бор, лекин уларни ҳаётга тадбиқ этиш мушкул

В) Йўқ, бунинг умуман кераги йўқ.

10. Ўзингизни келажакни ўзгартиришга қодир деб ҳисоблайсизми?

А) Ҳа

Б) Унчалик ишонмайман

В) Бўлиши мумкин.

11. Бўш вақтингизни қандай кечиришни маъқул кўрасиз?

А) Ўй суриб

Б) Дўстлар даврасида

В) Кайфиятга боғлиқ.

12. Қачон машғул бўлиб турган ишингизни тугатишни лозим топасиз?

А) Иш ҳақиқатан тамом бўлди деб ҳисоблаганимда

Б) Ўз ишимдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилганимда

В) Жонимга тегса, йиғиштириб қўя қоламан.

13. Ёлғиз қолганингизда нима қиласиз?

А) Хаёлан турли фантастик режалар тузаман

Б) Ўзимга ёқадиган машғулот қидираман

В) Ишим билан боғлиқ орзуларга бериламан.

14. Кутилмаганда миянгизда янги ғоя пайдо бўлса, қандай йўл тутасиз?

А) Қаерда бўлишимдан қатъий назар уни пишитиб оламан

Б) Ёлғиз қолганимда яхшилаб ўйлаб олишга қарор қиламан

В) Шовқин бўлмаган жой топиб ғоям ҳақида яхшилаб бош қотираман.

15. Ишда янги ғоянгизни маъқуллашмаса, нима қиласиз?

А) Агар ҳақиқатан бу ғоя келгусида натижа бермаслиги аниқ бўлса, индамайман

Б) Ўз фикримда қоламан

В) Қаршиликлар кўпайиб кетса, фикримни ўзгартираман-қўяман.

16. Янги манзилга бир марта борган бўлсангиз, келасиз сафар ўша жойни мустақил топиб бора оласизми?

А) Ҳа

Б) Йўқ

В) Ўзимга ёққан жой бўлса, топиб бораман.

17. Суҳбатдан сўнг нималар ҳақида гапирилгани тўлиқ ёдингизда қоладими?

А) Ҳа

Б) Йўқ

В) Менга қизиқарли бўлган жойлиринигина эслаб қоламан.

18. Чет тилида бир марта айтилган сўзни такрорлай оласизми?

А) Ҳа

Б) Яхши эслаб қолинадиган сўз бўлса

В) Нотўғри талаффуз билан.

НАТИЖАЛАР:

Ўзингизга “А” жавоблар учун 3, “Б” жавоблар учун 1, “В” жавоблар учун 2 баллдан қўйинг.

49 ва ундан ортиқ балл. Сиз ҳар қандай ишга ижодий ёндоша оласиз. Мавжуд қобилиятингизни мустақил ўстира биласиз.

24 дан 48 баллгача. Сизда ҳам ижодий фикрлаш қобилияти йўқ эмас. Аммо тўлиқ очила олмаслигингиз халал беради.

23 ва ундан кам балл. Хаёлан ниманидир кашф этиш, янги ғоялар ўйлаб топишга нўноқсиз. Баки сизга ҳаётда бу нарса зўрур бўлмагани боис шундай бўлиб чиқаётгандир. Нима бўлганда ҳам ўзингизни шу жиҳатдан синаб кўрсангиз ёмон бўлмасди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

9 + пятнадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз