Юртимизда

Ҳамкасблар билан муносабатингизга ойна тутамиз

Янги йилда кўпчилик ўз олдига аниқ мақсад қўяди ва барча орзуларини амалга оширишга ҳаракат қилади. Бунинг учун эса, албатта, қулай шароит яратиб олиш керак бўлади. Хўш, сизга қандай шароитда ишлаш тўғри келади? Якка тартибдами ёки жамоа биланми? Балки, техника ёрдамида ишлашни ёқтирарсиз? Ё одамлар билан ишлашни кўпроқ хуш кўрасизми?

 Буни қуйида берилган саволларнинг жавоб вариантларидан бирини танлаган ҳолда оддийгина тест ёрдамида билиб олишингиз мумкин.

 

  1. Ишда сизни нима ўзига кўпроқ жалб этади?

а) техника ёрдамида ишлаш;

б) одамлар билан ва техника ёрдамида ишлаш;

в) одамлар билан мулоқотда бўлиш.

  1. Қаерда яшашни истардингиз?

а) шаҳарда;

б) кичкинагина қишлоқда;

в) ўрмонда, бегоналар кўзидан йироқроқда.

  1. Совға беришни ёқтирасизми?

а) албатта;

б) ҳамиша ҳам эмас;

в) йўқ.

  1. Сизга кўпроқ илмий иш билан шуғулланиш ёқадими ёки жамоатчилик ишида ишлашни хуш кўрасизми?

а) фан билан шуғулланиш;

б) билмадим;

в) жамоатчилик иши.

  1. Сотувчилик фаолиятида нима сиз учун қизиқ туйилади?

а) мижозлар билан мулоқот;

б) билмадим;

в) ҳужжатар билан ишлаш.

  1. Бирор марта жамоани бошқаришингизга тўғри келганми?

а) йўқ;

б) камдан-кам;

в) жуда кўп марта.

  1. Тасаввур қилинг, дейлик, бирор нима яратдингиз, кейин нима қилардингиз?

а) уни такомиллаштираман;

б) билмадим;

в) уни амалга татбиқ этишга ҳаракат қиламан.

ҚЎЛЛАНМА

Ҳар бир белгиланган «а» жавоби 1, «б» жавоби 2, «в» жавоби 3 балл билан баҳоланади. Энди олган балларингизни йиғиб чиқинг.

ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ

9 баллгача. Биласизми, сиз одамлар билан ишлаш учун яратилгансиз! Чунки ўта очиқкўнгил, меҳрибон, раҳмдил ва тортинмайдиган инсонсиз. Ҳамиша ҳамкорликда ишлашга тайёрлигингиз, одамларга бўлган эътиборингиз сизни атрофдагилар томон тортиб туради. Қолаверса, сиздаги журъат мақтовга лойиқ! Танқид қилишларидан қўрқмайсиз, шу боис бир фикрга келдингизми, уни, албатта, амалга оширишга ҳаракат қиласиз. Аммо яқинларингизга ҳам вақт ажратинг, улар билан муносабатингиз юзакилашиб боряпти.

10-15 балл. Сиз жамоатчилик билан ҳам, якка тартибда ишлашни ҳам қойиллатасиз. Асосийси, техника ёрдамида, одамлар қуршовида ишлашни хуш кўрасиз. Баъзида ёлғиз қолишни истасангиз ҳам, ичимдагини топ, дейдиганлар хилидан эмассиз. Мулоқотга киришиб турмасангиз, зерикиб қоласиз, шу боис ҳамиша одамлар даврасида бўлишга интиласиз. Аммо сизни кўпроқ ўз олдингизга қўйган мақсадни амалга ошириш эмас, жараён қизиқтиради.

16-21 балл. Ёлғиз ишлашга мойилсиз, имкони борича аниқ ва бехато ишлашга интиласиз. Лекин инсоний муносабатлардаги майда-чуйдаларга тушуниб олишга қийналасиз. Аммо сизда ажойиб хислат бор. Ўта мураккаб муаммоларни ҳам осонлик билан ҳал эта оласиз. Бу сизнинг ишга бўлган муҳаббатингиз ва ҳаётингиз давомида олган билимларингиз ҳамда тажрибангиз самараси. Лекин ишга ўта берилиб кетишингиз дўстларингиз ва яқинларингизни ранжитиб қўйиши мумкин. Шунинг учун тарози палласини тенг тутган ҳолда оилангиз ва яқин дўсту биродарларингиз кўнглини олишга ҳам вақт ажратсангиз, ёмон бўлмасди.

«7 Мўъжиза» хазинасидан

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

5 × четыре =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз