Юртимизда

ҲАММАБОП ТЕСТ «СИЗДА ИШЧАНЛИК ОДАТИ БОРМИ?»

Биламиз, ҳаётда ҳар бир муқим иш жойи бор одам бахтли ҳисобланади. Негаки, ёруғ дунёда ишламасдан туриб яшай олмаслигимизни барчамиз яхши биламиз. Бироқ беш бармоқ баравар эмас деганларидек, иш тушунчасига ҳар биримиз турлича ёндошамиз. Келинг, қуйидаги тест ёрдамида ишга бўлган муносабатимизни аниқлаб олайлик.

 

1. Энг зарур ишни тугатмоқчисиз-у, қаллиғингиз, ёки энг яқин кишингиз қўнғироқ қилиб, учрашишни таклиф этди?

А) «Кейинроқ» дейсиз-у, ишлашда давом этасиз. (5 балл)

Б) «Ҳозир етиб бораман» дейсиз ва ишни йиғиштириб учрашувга чопасиз. (3 балл)

В) Ваъдани берасиз, аммо ишни давом эттираверасиз. (10 балл

2. Олдингизда иккита йўл. Бири дўстларингиз билан кўришиб дам олиш, иккинчиси анчадан бери охирига етказмай виждонингиз қийналаётган ишни тугатиш.

А) Ҳаммасига қўл силтаб ишга шўнғийсиз. (10 балл)

Б) Кейинроқ ишлашга қарор қиласиз ва дўстларингиз томон ошиқасиз. (5 балл)

В) Ақл билан иш тутасиз. Ўйлайсиз. Иш ва дўстларни тарозига солиб кўргач, ишнинг ярмини бажарасиз-у, дам олишга ошиқасиз. (3 балл)

3. Кимдир сиздан бошқалар бажара олмайдиган ишда ёрдам беришингизни сўради?..

А) Сиз илтимос қилувчининг елкасига қоқасиз-у, ўша ишни бошқа бир танишингиз ёрдамида амалга оширасиз. (10 балл)

Б) Банд эканингизни айтиб бош тортасиз. (3 балл)

В) Узоқ вақт унинг илтимоси хусусида ўйлаб кўриб, ярмисинигина бажариб берасиз. (5 балл)

4. Ишчан кишилар кийимдан ҳаётдаги мақсадни қидиришмайди. Сиз учун кийим нима ўзи?

А) Жуда кўп нарса. Бежирим, қимматбаҳо кийимларсиз ҳаётни тасаввур эта олмайман. (3 балл)

Б) Мен чиройли кийинишни ёқтираман. Чунки, бу бошқалар учун ҳам ёқимли таъсир этади. (5 балл)

В) Иш учун яхши кийим зарур. Чунки, бусиз одамлар мен билан ўзим кутадиган даражада муносабат юритмасликлари мумкин. (10 балл)

5. Сизга дўстлар нима учун керак?

А) Дўстлар ёрдамида ўз ишларимни битираман. (10 балл)

Б) Улар менга энг оғир дамларда елкадош бўлишади. (5 балл)

В) Дўстлар мен учун кўп нарса демакдир. Улар билан маслаҳатлашаман, ишларига кўмак бераман. (3 балл)

6. Турмуш ўртоғингизга етарли даражада эътиборлимисиз? Ишдан кечроқ қайтадиган бўлсангиз, қўнғироқ қилиб огоҳлантирасизми?

А) Мен иш билан банд бўламан. Бунақанги майда-чуйдаларга вақтим йўқ. (10 балл)

Б) Иложи бўлганда қўнғироқ қиламан. Сал кечиксам, ҳеч нарса бўлмайди. (5 балл)

В) Албатта қўнғироқ қиламан. Умуман айтганда, мен ишдан ҳеч қачон кеч қайтмайман. (3 балл)

7. Ҳаётда нимага кўпроқ ўзингизни бағишлагансиз?

А) Оилам, болаларим менинг борлиғим. Иш эса фақат уларни боқиш учунгина керак. (3 балл)

Б) Оила албатта керак. Лекин ишни ҳам унутмаслик лозим. (5 балл)

В) Йўқ, оила, рўзғон, болалар билан хотиним шуғуллансин. Менинг ўрним ишхонамда. (10 балл)

8. Ўз муаммоларингиздан сал бўлса-да, чекиниб, дам ола биласизми?

А) Ҳа, лекин ҳамма вақт ҳам эмас. Агар ишларим кўп бўлса, дам олиш ҳақида ўйламайман. (5 балл)

Б) Дам ола биламан. Бундай пайтда ҳар қандай ишни йиғиштириб қўяман. (3 балл)

В) Охирги марта қачон дам олганим эсимда йўқ. (10 балл)

НАТИЖАЛАР:

60 баллдан юқори. Бутун умрингизни ишга бағишлагансиз. Иш ҳаётингизнинг мазмунига айланган. Тўхтанг! Тағин бир кун келиб барча яқинларингиздан айрилиб, ёлғизланиб қолманг.

35 дан 60 баллгача. Сиз яқинларингизга меҳрибон, эътиборлисиз. Иш вужудингизни ҳаддан ташқари қамраб олмаган.

35 баллгача. Ҳаётга жуда енгил қарайсиз. Дам олишни хуш кўрасиз. Тўғри, бу ҳам керак. Лекин ишни ҳам унутиб қўймаслик зарур. Сал жиддийроқ бўлинг.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

5 × 1 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз