Юртимизда

Юз терингизни байрам кечасига тайёрланг. Бунинг учун…

Тери қуруқлигини йўқотамиз

Тириш ва қуруқшашни бартараф этиш учун бананли ниқобдан фойдаланинг.

Тайёрланиши: ўртача катталикдаги битта бананни эзиб, 1 чой қошиқ озиқлантирувчи крем, 1 чой қошиқ лимон шарбати қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади. Сўнг 15-20 дақиқага юзга суртилади.

Юз терисини тинчлантирамиз

Юздаги чарчоқни йўқотиш ва асл гўзаллигини қайтариш учун қатиқли ниқобдан фойдаланилади.

Тайёрланиши: 100-200 мл ёғли қатиқни 15-20 дақиқа мобайнида бир неча марта юзга суртиш керак. Кейин илиқ сув билан юз чайилади.

Терингизга тонус бағишланг

Ёғли терилар учун. Тухум оқи, бир қошиқ зайтун мойи ва бир неча томчи лимон шарбати аралаштирилиб, терига суртилади.

Қуруқ терилар учун. Творог сметана ёки қаймоқ билан бир хил масса кўринишига келгунча яхшилаб аралаштирилади ва юзга суртилади.

Меъёрий ҳолатдаги терилар учун. Пўстидан тозаланган бананни эзиб, бир қошиқ янги сиқиб олинган грейпфрут шарбати қўшилади ва ҳосил бўлган бўтқа юзга суртилади.

Юзингиз рангини текислаб, рангпарликни йўқотинг

Бунда сизга сабзавот ва мевалардан тайёрланган ниқоб яхши ёрдам беради.

Қуруқ терилар учун. 2 дона ўртача катталикдаги сабзини майда тишли қирғичдан чиқариб, 1 дона тухум сариғи билан аралаштирилади ва юзга суртилади. 10-15 дақиқадан сўнг юз илиқ сувда чайилади.

Ёғли ялтирашни йўқотиш

Агар юзингиз ёғдан ялтираб турса, уни бартараф этишда косметологлар сири ёрдам беради.

Банкага озгина сув билан сиркани аралаштиринг. Сўнг ана шу аралашмага пахтали тампонни ботириб, юзингизни артинг. Сирка юз териси кавакчаларидаги ёғ ва кирларни олиб ташлайди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

семнадцать + пять =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз