Юртимизда

Дунёдаги энг ғаройиб 7та Янги йил арчаси

Янги йил байрами арафасида ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган энг оригинал арчаларнинг суратларини тўпладик, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри. 

Арчаларнинг муаллифлари Янги йил маликасини тайёрлашда ўзларининг бор фантазиясини ишга солган.

1.Қозоғистоннинг Астана шаҳридаги Миллий академик кутубхонасида китоблардан арча ясалди.

2. Америкалик Молли Муньян ҳаво шарларидан ўзига арча-кўйлак тикди. 2,5 метрли арча-кўйлакни яратиш учун 590 дона шар керак бўлди.

3. Шиналардан ясалган эркаклар арчаси.

4. Савдо марказларидан бирида ўнлаб телевизор мониторларидан киноманлар учун арча ясалди.

5. Ёқутистонлик фуқаронинг арчаси оригиналлиги билан бошқа арчалардан тубдан фарқ қилади. У тезакдан арча ясади, бундай ноодатий арчани ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари юқори баҳолади.

6. Супермаркет сотувчилари эса арчани картошка солинган қоплардан ясатишди.

7.Арчали кўйлак эса нафақат аёллар гардеробини, балки ҳар қандай меҳмонхонани ҳам безайди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

два × пять =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз