Юртимизда

Кўп сақич чайнаманг, юзингизга тез ажин тушади

Америкалик мутахассис, косметолог-жарроҳ Жоэл Шлессингернинг айтишича, сақични яхши кўрувчилар эрта пайдо бўлувчи ажинлардан азият чекишаркан. Мутахассиснинг фикрича, унга оғиз атрофи ва лабдаги ажинлар муаммоси бўйича мурожаат қилувчи аксарият беморлар доимий равишда сақич чайнайди.

Дерматологларнинг маълум қилишича, доимий равишда сақич чайнаш юз мускулларига таъсир қилади. Оқибатда оғиз атрофи териси таранглигини йўқотади. Пластик жарроҳларнинг хизматидан фойдаланувчилар юзини филлер ёрдамида таранглаштиради. Сақич эса таъсирни умуман тескари томонга буриб юборади.

(«Ҳордиқ» хазинасидан)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

17 − 8 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз