Юртимизда

Қиш фаслида саломатлик гўзалликдан муҳимроқ

Қиш мавсумида кўплаб аёлларни, айниқса, қизларни соч турмаги масаласи ташвишга солади. Қалин бош кийимлари остида турмакнинг сақланиши қийин. Лекин чиройли кўринаман, деб саломатликни гаровга қўйиш ҳам яхши эмас. Баъзи аёллар эса қаҳратон қиш кунларида ҳам бош кийимсиз юраверади. Аммо совуқда таваккал қилмасдан, бош кийими кийган маъқул. Турмак масаласида эса қуйидаги тавсияларимиздан фойдаланиб кўринг.

qishki-turmak1

Сочингизни тараб, қулоқларингизни бекитиб туширинг. Кейин эса бош кийимини кийинг. Бу ҳар қандай турдаги бош кийимига мос келади.

qishki-turmak2

Сийрак соч бош кийими остида бироз ғалатироқ кўриниб қолиши мумкин. Шу боис сийрак соч соҳибалари бу вақтда сочларини жингалак қилиб юрсалар чиройли кўринади.

Сочини резинка ёки тўғноғичга йиғиб оладиганлар турмак бош кийимининг шаклини бузмаётганига ишонч ҳосил қилса, яхши бўларди.

qishki-turmak4

Сочингиз калта бўлса, уни бош кийими остига яширишга уринманг. Соч бош кийимидан чиқиб турса, образга нафислик бахш этади.

Воск шамолда учиб кетадиган сочни ушлаб туришга ёрдам беради. Сочингизни турмаклашдан олдин озгина воскдан фойдалансангиз, турмак янада яхшироқ сақланади.

Сочингиз узун бўлса, уни орқага ташламанг. Олдинга тараб олсангиз, чиройлироқ кўринади. Эътибор ҳам бош кийимига эмас, балки сочга қаратилади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

10 + три =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз