Юртимизда

ҲАММАБОП ТЕСТ: «САХОВАТИНГИЗ ҚАЙ ДАРАЖАДА?»

 

Ҳар бир инсоннинг бу ҳаётда яқин дўсти бўлса, у ҳеч қачон қоқилмайди, боши берк кўчада қолмайди. Яхши дўст орттириш учун эса ўзимиз ҳам вақти келганда ҳиммат кўрсата олишимиз, яъни, яхши дўст бўла билишимиз лозим. Ушбу тест орқали ўзингизни текшириб кўринг.

1. Дўстларингиз сизга ишонадими?

А) Ҳа

Б) Йўқ.

2. Ўзингиз қаттиқ ишонадиган, суяна оладиган дўстларингиз борми?

А) Ҳа

Б) Йўқ.

3. Агар ярим кечаси энг яқин дўстингиз сизга қўнғироқ қилиб, қайсидир масалада кўмак беришингизни илтимос қилса, борармидингиз?

А) Ҳа

Б) Йўқ.

4. Яқин дўстингизга оғринмасдан қарз бера оласизми?

А) Ҳа

Б) Йўқ.

5. Таътилга чиқдингиз. Дам олишингиз, саломатлигингизни тиклашингиз шарт. Шунда дўстингиз сиздан қайсидир масалада ёрдамлашиб юборишингизни сўради. Ёрдам берасизми?

А) Ҳа

Б) Йўқ.

6. Яқин дўстингиз ҳақида танишларингизга масхараомуз гапларни гапира олармидингиз?

А) Ҳа

Б) Йўқ.

7. Дўстингиз ўзингизнинг энг севимли, қимматбаҳо буюмингизни ишлатиб туришни сўраса, берасизми?

А) Ҳа

Б) Йўқ

8. Дўстларингизнинг туғилган кунлари қачонлиги ёдингиздами?

А) Ҳа

Б) Йўқ

9. Нотаниш одамнинг бошига кулфат тушса, ёрдам берасизми?

А) Ҳа

Б) Йўқ.

10. Машинада кетаётиб, буткул нотаниш одамни текинга манзилига элтаб қўярмидингиз?

А) Ҳа

Б) Йўқ.

11. Кимнингдир йиғлаётганини кўриб қолсангиз, сизнинг ҳам кайфиятингиз тушиб кетадими?

А) Ҳа

Б) Йўқ.

12. Ўзгаларнинг кайфиятини ҳис этган ҳолда иш тута биласизми?

А) Ҳа

Б) Йўқ.

13. Дўст, танишларингизга омад кулиб боқса, хурсанд бўласизми?

А) Ҳа

Б) Йўқ.

14. Дўстларингиз бошига кулфат тушганда, сиздан ёрдам сўраб туришадими?

А) Ҳа

Б) Йўқ.

НАТИЖАЛАР:

“Ҳа” жавобни танлаб, сиз 14 балл тўпладингиз.

10 дан 15 баллгача. Сиз жуда меҳрибон, очиқ кўнгил инсонсиз. Ўзгалар дардига шерик бўла оласиз. Лекин ўта ишонувчан бўлманг, панд еб қолишингиз ҳам мумкин.

“Йўқ” жавобни танлаб сиз 1 балл тўпладингиз.

0 дан 4 баллгача. Сиз шафқатсизсиз. Кўнглингизни юмшатиш осон иш эмас. Тўғри, дўстларга ёрдам беришингиз мумкин. Фақат банд бўлмасангиз.

БОЙЛИККА МУНОСАБАТИНГИЗ ҚАНДАЙ?

Ҳар бир инсон ўз ҳаётида бойиб кетишни орзу қилади. Лекин камдан кам одамнинг орзуси ушалади. Хўш, сиз қайси тоифага кирасиз? Ушбу тест орқали ўзигизни аниқлаб олинг.

1. Пулни хаёлан тўғри ва аниқ санайсизми?

2. Тежамкормисиз?

3. Ҳар бир кунингизни режа асосида бошлайсизми?

4. Ўз касбингизни тўғри танлаганман деб ҳисоблайсизми?

5. Хусусий корхона очишни хоҳлармидингиз?

6. Раҳбарлик қобилиятингиз борми?

7. Ҳар қачон ўзингизни оқлайсизми, ё аксинчами?

8. Ўзингизни ўзингиз реклама қила оласизми?

9. Камёб буюмларни ёқтирасизми?

10. Танга йиғадиган одатингиз борми?

11. Омадга ишонасизми?

12. Қўлингизда бир миллион доллар бўлса, тез орада сарф қила олган бўлармидингиз?

НАТИЖАЛАР:

Ҳар бир қониқарли жавоб учун ўзингизга 1 баллдан қўйинг.

10 дан 12 баллгача.

Сизнинг фикрлашингиз, тафаккурингиз бадавлат одамларга хос. Шундан фойдаланиб қолишга шошилинг.

6 дан 9 баллгача.

Сиз пулни қандай топиш, қандай сарфлашни биласиз. Аммо ҳеч қачон миллионер бўла олмайсиз.

0 дан 5 баллгача.

Бадавлат одамга айланиб қолишни бир умр орзу қилгансиз. Афсуски, бу орзу орзулигича қолиб кетаверадиганга ўхшаб турибди. Ҳойнаҳой амалий ишдан кўра хаёлан орзулашни хуш кўрадиганга ўхшайсиз.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

двадцать − 14 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз