Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 29 декабр 2016 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

2929 декабрда кунингиз йўқотишлар, мағлубиятлар кунига айланиши мумкин. Аммо ташвиш чекишга ўрин йўқ. Юлдузлар ҳар жабҳада сабрли, матонатли бўлишингизни маслаҳат беришади. Тижоратчи ва тадбиркорлар бугун кечгача рақобатчилар таъқибидан толишлари мумкин. Йирик харидлардан қочинг. Зинҳор асабийлашманг, саломатликни асранг! Кечқурун вақтингизни оила аъзоларингизга бағишланг.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

29 декабр куни астойдил ҳаракат қилсангиз, сизга келиб урилмоқчи бўлаётган тақдир зарбаларини йўққа чиқарардингиз. Бугун фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Оила қурмаганлар, муҳаббат мевасини тотиб кўрмаганлар 29 декабрдан шу мўъжизани кутаверсалар бўлади. Кечқурун дўстларингиз билан бирга маза қилиб суҳбатлашасиз.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

Бугун юлдузлар сизга фақат ўзингизга ёққан, қалбингизга яқин ишлар билангина банд бўлишни маслаҳат беришяпти. Пул масаласида сизда муаммо кўзга ташланмайди. Шундай экан, суюкли инсонингизга ёқадиган байрам совғалари харид қилишга шошилаверинг. 29 декабр куни олис сафарга чиқиш муваффақият келтирмайди. Саломатлигингизни асраган ҳолда овқатланиш қоидаларига риоя қилинг, жисмоний зўриқишга йўл қўйманг.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

29 декабр куни кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Айбга йўйманг-у, аммо бугун тушдан сўнг болаликдаги қадрдон инсонни учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар вазиятга тўғри баҳо бера олсангиз, муаммоларга дуч келмайсиз. Бугун ғийбатчи, ҳасадчиларга қарши курашишни сира хаёлингизга келтирманг. Аҳволингиз баттарлашиши мумкин. Ундан кўра, соғлиғингиз ва оила аъзоларингиз ҳақида қайғуринг.

Арслон (24. 07- 23. 08)

29 декабр куни яқинларингиз йўл қўйган хатоларга кўз юминг. Бу дунёда хато қилмайдиган жонзот йўқлигини унутманг. Ортингиздан баъзи сизни кўра олмайдиганлар ғийбатингизни қилиши мумкин. Буни ҳам эътиборсиз қолдиринг. Кам ўйлаб, кўп ҳаракат қилсангиз, соғлиқ ҳам, пул ҳам, бахт ҳам сиз тарафда бўлади. Оила аъзоларингизга кечқурун қаттиқ гапирманг.

Паризод (24. 08-23. 09)

29 декабр куни яқинларингиз ҳаётида содир бўладиган танаффусларга шахсан гувоҳ бўласиз. Режаларни амалга ошириш учун нафақат куч ва вақт, балки тафаккур ҳам зарур бўлади. Яқин кишиларга байрам совғалари харид қилиш учун 29 декабр жуда қулай кечади. Оила қурмаганларнинг айримлари бугун бўлғуси жуфтини учратишлари эҳтимолдан холи эмас. Соғлиғингизни ниҳоятда эҳтиётланг.

Тарози (24. 09-23. 10)

Узр, бироқ 29 декабр куни у қадар ёқимли бўлмайдиган вазиятларга олдиндан руҳан тайёрланиб қўйишингизга тўғри келади. Бу асосан оиласизларга тааллуқли деса тўғрироқ бўлади. Байрамни бирга ўтказишга ваъда қилган яқинингиз кела олмаслиги мумкин. Молиявий аҳволингиз бугун албатта яхшиланиши кутилади. Лекин катта миқдордаги харидлар қилишга шошилмаганингиз маъқул. Кечқурун саломатлик ҳақида қайғуринг.

Чаён (24. 10-22. 11)

29 декабр том маънода сизнинг кунингиз эканини юлдузлар башорат қилишган. Не ишга қўл урсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Фақат бўшашмасангиз бас. Куннинг иккинчи ярмида юқори лавозимли шахслардан бири билан учрашишингиз кутилади. Келгусида мавқеингиз ортиши шу одамга боғлиқ эканини унутманг. Чаён буржида туғилган қиз-жувонларимиз кундузи ташқи кўринишларига эътибор бериб қўйишса, фойдадан холи бўлмайди.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

29 декабр куни сиз ўзингизни катта раҳбар сифатида тасаввур этаверинг. Сабаби, кунингиз фақат сизнинг хоҳишларингизга қараб кечиши кутилмоқда. Тижоратчилар бугун бошқа кунлардагига нисбатан анча кўпроқ даромад олишлари ҳақиқатга яқинроқ. Баъзи дўстларимиз 29 декабр куни олис сафарга отланишлари мумкин. Байрам ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади. Чунки молиявий аҳволингиз ҳамманикидан яхши.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

29 декабр куни тоғ эчкиси буржи вакилларидан кимлардир пулларини чамалаб кўргач, саёҳатга отланиб қолишлари мумкин. Албатта, шароит кўтарса, соғлиқ йўл берса, саёҳат қилганга нима етсин. Башарти шу саёҳатга жуфтингиз ёки суюкли кишингизни олиб кетсангиз, омад фақат ўзингиз тарафда деяверинг. Соғлиқ ҳақида қайғуришни ҳам унутиб қўйманг.

Қовға (21. 01-19. 02)

29 декабр куни эрталабданоқ мақсадлар сари жуда эҳтиёт бўлган ҳолда қадам ташланг. Акс ҳолда ҳамкасблар, атрофдагиларнинг ҳасадига учрашингиз ҳеч гап эмас. Агар ишингиз кўп бўлса, чин кўнгилдан адо этинг, афсус чекмайсиз. Бугун билим олиш, билим бериш ва тоза ҳавода кўпроқ сайр қилиш хайрли кечади. Фақат кечқурун дўстлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи бор.

Балиқ (20. 02-20. 03)

29 декабр куннинг биринчи ярмида асосий ишларни уддалаб улгуришингиз лозим бўлади. Сабаби, тушдан кейин сизнинг кўмагингиз ўзингиз ҳурматлайдиган одамлар учун асқотиб қолиши мумкин. Кун бўйи ажойиб инсонлар билан танишасиз, учрашасиз, фикрлашасиз. Бу сизга бир олам завқ бағишлаши кутилади. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг, жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Машинаси борлар олис йўлга отланмаганлари яхши.

Омон бўлинг!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

десять − 8 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз