Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 30 декабр 2016 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

3030 декабр куни эрталабданоқ яқинлашиб келаётган янги йил байрами ҳақида қайғура бошлашингиз кутилади. Яратган бандаларини бундай улуғ айём кунларида ҳеч қачон аросатда ташлаб қўймайди. Сизга байрам учун қўшимча даромад манбаи пайдо бўлиши мумкин. Бундай имкониятни қўлдан берманг. Мавқеингиз ошиши ҳам айнан 30 декабр кунига тўғри келиши эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингиз кечқурунга бориб бироз панд бера бошлаши мумкин. Даволанишни бошласангиз, фойдадан холи бўлмасди.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

30 декабр куни байрам тадбири, уни қандай кутиб олиш ҳақида қариндош-уруғ, ёру дўстлар билан маслаҳатлашишингиз лозим бўлади. Молиявий масалада баъзи қийинчиликлар кўндаланг бўлиши мумкин. Аммо кечга бориб бу муаммо ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Баъзилар бугун иш жойини ўзгартириши кутилади. Кечқурун асабларни асранг. Оилавий баҳс юзага келиш эҳтимоли бор.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

30 декабр эрталабдан муаммолар йўлингизга кўндаланг бўлиши мумкин. Аммо тушдан кейин кутилмаган ёқимли хабарлар, воқеалар албатта кайфиятингизни кўтариши тайин. Бугун қондошлар билан муносабатларни янада яхшилаш ҳаракатига тушсангиз ҳам зиён бўлмайди. Кечқурун оила аъзоларингиздан қайсидир бири билан жанжаллашишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатликни асранг.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

30 декабр куни юлдузлар доимий тарзда руҳан тетик, қалбан хотиржам бўлишингизни маслаҳат беришади. Асл муҳаббатингизни кўчадагилар, яқин ўтмишдаги ўткинчилар эмас, айни паллада ўтингиздан кириб сувингиздан чиқаётганларга ҳадя этинг, кам бўлмайсиз. Байрам тадбирларида иштирок этишингиз кутилади. Байрам баҳона ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни намойиш этсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Кечқурунга яқин сизга янги иш таклиф этишлари мумкин. Рози бўлинг!

Арслон (24. 07- 23. 08)

30 декабр куннинг биринчи қисмида яқин ўтмишдаги қилинган ишлар хулосасини ясанг. Бугун молиявий ва маиший муаммолар осонликча ҳал бўлади. Фақат тушдан кейин кўпроқ саломатлигингиз ҳақида қайғуринг, кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг. Кечқурун ортиқча харажатлар қилишдан сақланинг. Бугун тунда кўражак тушингиз ўнгидан келиши муқаррарлигини юлдузлар башорат қилишган.

Паризод (24. 08-23. 09)

30 декабр куни паризод буржи вакилларининг айримлари янги уйга кўчиб ўтишлари, ёки машинаси борлар янги машина харид қилиши мумкин. Шубҳасиз, тушдан кейин сиз яқинларингизга совғалар харид қилишни ҳам унутмайсиз. Бугун дўстлар билан шаҳардан ташқарида дам олиб қайтсангиз ҳам яхши бўларди. Хуллас, қаршингизда пайдо бўлажак ҳар бир яхшиликни зинҳор ўтказиб юборманг.

Тарози (24. 09-23. 10)

На илож, 30 декабр эрталаб чап ёнбошингиз билан турасиз шекилли, уйқудан уйғонибоқ тушкун кайфиятда қолиб кетасиз. Наздингизда ҳеч ким сизга эътибор бермайдиган, суймайдигандек туйилаверади. Байрамлар олдидан бундай ҳолатлар бўлиши муқаррар. Асосийси, руҳни тушириб юбормаслик зарур. Аксинча руҳни икки поғона юқорига кўтарган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Бугун спорт билан астойдил шуғулланиш, жисмоний зўриқишларга эрк бериладиган кун. Кечқурун худойимнинг сиз учун байрамга атаган ризқи, даромади қўлингизга келиб тушиши кутилмоқда.

Чаён (24. 10-22. 11)

Агар сиз баъзи одамлар билан келаси йил қайсидир жабҳада ҳамкорлик, шериклик қилишни мўлжаллаётган бўлсангиз, очиқчасига иш тутинг. Токи улар сиздан шубҳаланмасинлар. Оила қурмаганлар бугун муҳаббат ва бахт ахтариб овора бўлмасинлар. Барибир омад юз ўгиради. Аёлларимизга юлдузлар бугун тушдан кейин албатта гўзаллик салонига мўралаб қайтишни маслаҳат беришади.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

30 декабр куни биринчи навбатда энг муҳим ишларни адо этишга киришинг. Ана ундан кейин байрамни қандай ўтказиш ҳақида бош қотираверсангиз бўлади. Агар олисга сафар уюштирмоқни ихтиёр этган бўлсангиз, адашмайсиз, бугун сафарга чиқиш муваффақиятли кечади. Биринчи навбатда барибир саломатлигингизни ўйланг. Чунки «Танаси бошқа дард билмас», деган гаплар бор. «Ўзингни эҳтиёт қил, қўшнини ўғри тутма» деган нақлни ҳам эскилар беҳуда айтиб кетишмаган.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

Ана холос, уйқудан уйғонибоқ ўзингизни адолатсизлик қурбони дея ҳисоблай бошлайсиз. 30 декабр сиз учун шундай хафагарчилик билан бошланиши тақдирда бор шекилли-да! Юлдузлар барча муаммоларга қўл силтаб, бугун оилангиз даврасида дам олишингизни маслаҳат беришмоқда. Соғлиғингизни янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун кимдандир шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ ажойиб хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

Қовға (21. 01-19. 02)

30 декабр куни оила қурмаганлар тушга қадар муҳаббатнинг кетидан чопиб чарчашлари мумкин. Шу йўлда яқинларингиздан кимнидир ранжитиб қўйишингиз ҳам кутилади. Ўзингизни қўлга олинг, ҳаётга теран кўз билан боқинг. Бугун яхшилаб дам олишингиз лозим. Молиявий муаммоларни ҳам бир четга суриб қўяверинг. Барибир бу муаммони кечга қадар ҳал эта олмайсиз. Пул қайсидир яқин қариндошингиз кўмаги натижасидагина қўлингизга келиб тушиши мумкин.

Балиқ (20. 02-20. 03)

30 декабр эрталадан атрофингизда содир бўлаётган ҳар бир воқеа-ҳодисага оптимистик назар билан боқинг. Пашшадан фил ясаш сизнинг зиёнингизга ишлайди холос. Барча шубҳаларни, қайғуларни, тушкун хаёлларни эски йилда қолдиринг. Уларнинг сизга келгусида умуман кераги бўлмайди. Оила қурмаганлар кечки пайт ниҳоят байрамолди учрашувига отланишлари кутилмоқда. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланади, иншооллоҳ!

Омон бўлинг!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

9 + пять =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз