Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 31 декабр 2016 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

3131 декабр куни байрамга муносиб тайёргарлик кўриш вазифаси сизнинг зиммангизга юкланиши кутилади. Таклиф қилинган дўстларингиздан баъзилари уйингизга ташриф буюрмаслиги мумкин. Куннинг иккинчи ярмида рўзғор ташвишлари билан банд бўласиз. Севиклингиз сизга янги йил кечасида кутилмаган совға ҳозирлаб қўйганини унутманг. Машинаси борлар эсда сақланг, бугун машинангизни безовта қилмай қўя қолинг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Кириб келаётган янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Бузоқ (21. 04-21. 05)

Сиз 31 декабрни анчадан бери интиқ кутгансиз. Шунинг учунми, кун бўйи кайфиятингиз аълодан ҳам аълороқ бўлади. Кун бўйи байрам дастурхонини безаш ташвишлари билан куйиб-пишасиз. Аммо бугун ҳар бир айтадиган сўзингизга алоҳида эътибор билан ёндошинг. Акс ҳолда қариндош-уруғлар қаршисида мулзам тортиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Саломатлигингиз ҳар сонияда ёдингизда туришини тилаймиз. Кириб келаётган янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

Бугун хоҳланг масхарабоз, хоҳлаанг жодугар, сеҳргар қиёфасига киринг. Барибир бу ниқоблар сизга ярашиб тушаверади. Бугун оила аъзоларингиз биргалашиб шундай таомлар пиширасизларки, бундай таом фақат эртак, афсоналарда бўлиши мумкиндек. Аммо саломатлик ҳақида кўпроқ қайғуришингиз тавсия этилади. Молиявий аҳволингиз яхши, бироқ бугун харажатлар ошиб тушиши кутилади. Кириб келаётган янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

31 декабр эрталаб кайфиятингиз яхши бўлади. Аммо атрофдагилар билан муносабатларингизга негадир путур ета бошлаши кутилади. Лекин бу жуда қисқа фурсатда ўтиб кетади. Тушдан кейин олисдаги қондошлар байрам кутиб олиш ниятида сизникига келиши кутилмоқда. Бу ҳам сизга бир олам қувонч, бахт ҳадя этиши турган гап. Янги йил кечаси оила қурмаганлар учун янги ҳаёт эшикларини очади. Кириб келаётган янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Арслон (24. 07- 23. 08)

31 декабр куни сиз ҳам барча режаларни четга суриб байрамни ташкил этиш ҳақида ўйланг. Сизга қувончи ичига сиғмай кетаётган фарзандларингиз илҳом бағишлаб туришади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий йўқотишларга юз тутишингиз кутилади. На илож? Тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди. Саломатлигингиз кечқурун панд бериш палласига кириши мумкин. Барибир бўш келманг! Янги йил байрамининг сеҳри бўлакча. У ҳар қандай тушкунликлар, дардларга нуқта қўя олади. Кириб келаётган янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Паризод (24. 08-23. 09)

Дўст, оила қурмаган иним, синглим, агар сиз эски йилда бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларга нуқта қўйган бўлсангиз, бу тушкунликка тушиш учун асос бўла олмайди. Ҳаётда нимаики содир бўлса, яхшиликка дейилади. Кечки пайт баъзилар қўшнилардан бири билан айтишиб қолиши мумкин. Бунга йўл қўйилмаса, яхши бўларди. Молиявий масалада қайғурмасангиз ҳам бўлади. Кечқурун албатта қўлингизга пул келиб тушади. Кириб келаётган янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Тарози (24. 09-23. 10)

31 декабр куннинг биринчи ярмиданоқ ташаббускорликни ўз қўлингизга олинг. Байрам тадбири бўладими, бошқа юмушми, қўлингиз теккан иш иншооллоҳ қойилмақом даражада адо этилади. Кимлардир яқин орада ким биландир жанжаллашган бўлса, бугун ярашиш тавсия этилади. Кечқурун яқин инсонингиз билан бир-бирингизга совға ҳадя этишингиз энг бахтли онлардан бирига айланади. Кириб келаётган янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Чаён (24. 10-22. 11)

Юлдузлар 31 декабр куни сизга бахтли ва бир умр ёдда қоладиган кунни ваъда қилишяпти. Янги йил тунида ҳам бу лаҳзалар давом этиши кутилади. Кутилмаганда қўнғироқ қилишлар, табриклар, яқинлар жилмайишлари бир бўлиб сизни гўё еттинчи осмонга чиқариб қўяди. Бунга ҳам юлдузлар кафолот беришган. Кечқурун ўзингизни ёмон ҳис этишни хоҳламасангиз, кундузи дам олишингиз зарар бўлади. Кириб келаётган янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Ўқотар (23. 11-21. 12)

31 декабр куннинг биринчи ярмида ўқотар буржининг айрим вакиллари электрон почта орқали кутилмаган инсондан табрик мактуби олишади. Бу сиз учун ҳақиқий бахтга айланади. Куннинг иккинчи ярмида сизни тантанали ва нуфузли байрам тадбирига таклиф этишлари мумкин. Агар оила аъзоларингиз билан байрам куни жанжаллашишни истамасангиз, уларнинг фикри билан ҳам ҳисоблашинг. Бугун спортнинг қалтис турлари билан шуғулланиш яхшилик келтирмайди. Кириб келаётган янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

Тоғ эчкиси буржида туғилганлар янги йил росмана сеҳрли байрам эканига яна бир гувоҳ бўлишади. 31 декабр куни оиладагилар билан бирга бир-бирингизга кутилмаган совғалар тайёрлашингиз, ўша сеҳрдан нишонадир. Кечқурун энг яқин дўстлар билан бирга байрамни кутиб олишингиз мумкин. Саломатлигингизни асранг, байрам ўз йўлига, соғлиқ байрамни ҳам, иш-у, бойликни ҳам тан олмайди. У парваришни хуш кўради. Кириб келаётган янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Қовға (21. 01-19. 02)

31 декабр куни сизни ҳадеганда қўлингизга кутилган даромад келиб тушмаслиги ранжитиши мумкин. Аммо меҳмонлар, дўстлар, биродарлар билан бўладиган мулоқот бу тушкунликка нуқта қўя олади. Бугун зарарли одатларга қайрилиб ҳам қараманг. Саломатлигингиз панд бериш эҳтимоли бор. Кечқурун ҳар қандай вазиятда бўлмасин, тоза ҳаводан кўпроқ нафас олишга ҳаракат қилинг. Кириб келаётган янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Балиқ (20. 02-20. 03)

Оила қурмаган балиқ буржи вакилларига 31 декабр куни худо қўшқўллаб беради. Қувончли лаҳзалар, мусиқа, рақс, бир-биридан мазали таомлар, ширинликлар денгизида сузасиз. Баъзилар ҳатто янги йил байрами сабабми, турмуш қуришга ҳам келишиб улгуришади. Таомлар истеъмол қилишда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Заҳарланишдан, ошқозонга путур етказишдан сақланинг. Кириб келаётган янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Омон бўлинг!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

5 − два =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз