Юртимизда

Болливуд — 2016: йилнинг энг омадли ва омадсиз фильмлари

Мана, 2016 йил ҳам ниҳоясига етди. Бу йил Болливуд олами кимлар учундир муваффақиятли келган бўлса, яна кимларгадир кўнгилсизликлар олиб келди. Келинг, бугун йилнинг энг омадли ва омадсиз фильмларини санаб ўтамиз.

Энг омадли картиналар

«НИРЖА»

Сўнгги вақтларда Болливудда биографик фильмлар анча оммалашган. «Ниржа» фильмининг мухлислар томонидан яхши кутиб олиниши бунга яққол мисол. 2016 йил 16 февралда экранга чиққан «Ниржа» биографик картина бўлиб, унда жиноятчилар томонидан гаровга олинган бортнинг жасур стюардессаси Ниржа Бханот ҳақида ҳикоя қилинади. Йигирма уч ёшли Ниржа Бханотни 1986 йил 5 сентябрда жиноятчилар отиб ташлашган.

Жасур ҳинд қизи ҳақидаги картинани томошабинлар севиб томоша қилишди. Ниржа Бханот ролини актриса Сонам Капур талқин этди.

«РУСТАМ»

«Рустам» реал воқеалар асосида суратга олинган картина бўлиб, унда севги-муҳаббат,  хиёнат ва қотиллик ҳақида гап кетади.

Бош ролда Акшай Кумар суратга тушган фильм воқеалари 1950 йилнинг охирларида содир бўлган.

Ушбу картина ҳам томошабинлар томонидан жуда яхши кутиб олинди.

«М. С. ДХОНИ — АЙТИЛМАГАН ҲИКОЯ»

Бу ҳам биографик картина бўлиб, унда машҳур крикет ўйинчиси М. С. Дхонининг ҳаёти ёритилган. Картинада бош қаҳрамонни Сушант Сингх Ражпут талқин этган.

«САРАБЖИТ»

Покистон полицияси томонидан жосусликда айбланган ҳиндистонлик фермер ҳақидаги «Сарабжит» фильми ҳам биографик характерга эга. Бош ролда Айшвария Рай суратга тушган бу картина ҳам томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Энг омадсиз фильмлар

«МАХЕНЖО ДАРО»

Бош ролда Ритик Рошан ўйнаган бу картина йилнинг энг кутилган фильмларидан ҳисобланарди. Сабаби, ижодкорлар суратга олиш ишлари бошланмасидан аввал картина ҳақида катта шов-шув кўтаришган эди. Аммо натижа… Фильмдаги тарихий фактлардаги хатоликлар, сюжетнинг ўта саёзлиги фильмнинг омадсизлигига сабаб бўлди.

«ЯНА БИР БОР БОҚ»

Сидхарт Малхотра ҳамда Катрина Каиф иштирокидаги фильм ҳам томошабинлар томонидан совуқ кутиб олинган фильмлар қаторида.

«САВДОЙИ»

Ёш актёр Адитья Рой Капур ҳамда Катрина Каиф иштирокидаги бу фильм ҳам омадсизликка юз тутди.

Рассом йигитнинг бадавлат қизга бўлган муҳаббати ҳақида ҳикоя қилувчи картина негадир мухлислар эътиборига тушмади.

ХОЛИДА тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

2 × два =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз