Юртимизда

Голливуд — 2016: йилнинг сара фильмлари

Голливуд ижодкорлари доимгидай 2016 йилда ҳам сермаҳсул ижод қилишди ва томошабинлар кўнглидан жой оладиган картиналар яратишди. Қуйида сизни Голливудда суратга олинган йилнинг энг яхши фильмларини билан таништириб ўтамиз.

«Ҳайвонополис»

Жуда ажойиб анимацион картина. Жониворларнинг табиатига мослаб вазифа юклаш ҳам антиқа ўйланган. Ғоя ва диалогларнинг ранг-баранглиги ҳам эътиборга лойиқ. Хуллас, мультфильм устида ўз усталари ишлаган.

«Омон қолган»

Реал воқеалар асосида ишлангани сабабли картинани яратишда анча тер тўкишга тўғри келган. Ушбу фильм Леонардо Ди Каприога ҳам узоқ кутилган «Оскар»ни ҳадя қилди.

«Сен билан учрашгунга қадар»

Ажойиб фильм. Бир-бирининг ҳаётига қувончни қайтарган икки қалб достони. Йигит бой-бадавлат, бироқ хаста. Қиз эса оддийгина оиланинг фарзанди. Қиз кутилмаганда ишидан айрилади. Аммо ўша йигит ҳаётига кириб келиши билан унинг тақдири буткул бошқа томонга ўзгариб кетади.

«Миср маъбудлари»

Фантастика ихлосмандларини мафтун этган фильм. Махсус эффектлар ҳамда актёрлар ижроси картинани бойита олган.

«Дорини излаб»

Кино саноатидаги энг омадли анимацион картиналардан бири «Немони излаб» мультфильми экран юзини кўрганига 13 йил ўтиб, «Pixar» киностудияси биринчи қисмда иккинчи пландаги қаҳрамон Дори ҳақида мультфильм ишлашга қарор қилди. Бу гал Немо отаси ва Дори билан Дорининг оиласини қидиришга отланади.

«Пит ва унинг аждарҳоси»

Оилавий картина. Уни болалар ҳам, катталар ҳам зерикмай томоша қилиши мумкин. Шу вақтга қадар ёвуз ва ваҳший саналган аждарҳолар картинада меҳрибон ҳамда ғамҳўр жонивор кўринишида тасвирланган.

ФАРАНГИЗ тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

1 × 2 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз