Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 1 январ 2017 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

11 январ 2017 йил куни бир сония бўлсин ёлғизланмайсиз. Кун бўйи қисқа масофага сафар, янги танишувлар кутади. Айниқса, оила қурмаганлар 2017 йил 1 январ кунидан кўп яхшиликлар кутсалар ярашади. Ишқий саргузаштлар, тотли лаҳзалардан бошингиз айланади. Агар яқин ўтмишдаги хатоларни тузатиш ниятингиз бўлса, дўстлар ёрдамига таянинг. Кечқурун олисда яшовчи қариндошлар ҳақида хабар эшитишингиз мумкин. Саломатликни асранг. Янги йил барчага бахт ҳадя этсин!

Бузоқ (21. 04-21. 05)

1 январ 2017 йил куни атрофдагиларга нисбатан саховатли ва меҳрибон бўлишингиз тавсия этилади. Бунинг жавобини Яратгандан албатта оласиз. Кун бўйи меҳмондорчиликлар қуршовида, омад етагида бўлишингиз кутилади. Агар эски йилда ким биландир баҳслашиб қолган бўлсангиз, дарҳол ярашиш ҳаракатига тушинг. Токи янги йил фақат аҳиллик, қувончдан иборат бўлсин. Кечқурун ёқимсиз хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Янги йил барчага бахт ҳадя этсин!

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

1 январ куни яқин инсонлар билан ширин суҳбатлар қуришингиз, келажак ҳақида ажойиб режалар тузишингиз эҳтимоли бор. Оила қурмаганлар учун 1 январ муҳаббат сеҳридан сармаст бўладиган кун. Агар қариндошлардан хабар олиш, кўча кезишни ният қилган бўлсангиз, айни муддао. Фақат машинаси борлар бугун йўлга чиқмаганлари маъқул. Ҳалокат хавфи бор. Соғлиғингизни асранг, таом истеъмолида ниҳоятда сергак бўлинг. Янги йил барчага бахт ҳадя этсин!

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

1 январ куннинг биринчи ярмиданоқ ички қувватни ҳуда-беҳуда сарфламаслигингизни юлдузлар маслаҳат беришади. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир тақдирингиз яхшиланишига ҳисса қўшган одам билан учрашишингиз эҳтимоли бор. Атрофдагиларга табассум, яхшилик улашаверинг, сиз ҳам шунда эзгуликка эришасиз. Оила қурмаганлар кечқурун ажойиб учрашувларни бошдан кечиришлари кутилмоқда. Янги йил барчага бахт ҳадя этсин!

Арслон (24. 07- 23. 08)

1 январ 2017 йил куни барча жабҳаларда ўзингизни кўрсатиш, истеъдодингизни намойиш этишингизга тўғри келади. Куннинг иккинчи ярмида сизни танишлардан бири ажойиб бир саёҳатга таклиф этиши мумкин. Соғлиқни асранг. Байрам баҳона ёқмайдиган таомлар истеъмол қилиб қўйишдан сақланинг. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Янги йил барчага бахт ҳадя этсин!

Паризод (24. 08-23. 09)

1 январ 2017 йил куни юлдузлар оилангиз даврасида мириқиб дам олишингизни башорат қилишган. Иложи бўлса, уларни ўз қўлларингиз билан мазали таом пишириб мамнун этинг. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар кутилмаганда хизмат сафарига отланиши мумкин. Бу келажакдаги мавқеингизга ижобий таъсир кўрсатади иншооллоҳ. Саломатликни асранг, эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларни ўз вақтида ичишни унутмасалар, фақат яхшиликка эришадилар. Янги йил барчага бахт ҳадя этсин!

Тарози (24. 09-23. 10)

Бугун сиздан нафақат дўстлар, ҳамкасблар, балки ўзингиз таниб-танимаган одамлар ҳам маслаҳат сўраб чарчатишлари мумкин. Кайфият ҳануз байрамона бўлса, бажонидил ёрдам бераверинг. Куннинг иккинчи ярмида оила қурмаган қизларимиздан баъзиларига бўлғуси ёри муҳаббат изҳор қилиши кутилмоқда. Бу масалада қалбингизгагина қулоқ тутинг. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиб, қўлингизга пул тушади. Янги йил барчага бахт ҳадя этсин!

Чаён (24. 10-22. 11)

1 январ эрталабданоқ яқинларингизга арзирли байрам совғалари ҳадя этишга киришишингиз эҳтимоли бор. Тушдан кейин молиявий муаммоларни ҳал этиш билан шуғулланмасангиз, аҳволингиз ночорлашиб қолиши ҳеч гапмас. Агар кимларнидир байрам билан қутлашни унутган бўлсангиз, бу ишни 1 январ куни амалга оширсангиз ҳам бўлади. Янги йил барчага бахт ҳадя этсин!

Ўқотар (23. 11-21. 12)

1 январ 2017 йил куни шахсий муаммолар сизни безовта қила бошлаши кутилади. Аммо бундан фожиа ясашга асос йўқ. Дўстлар билан дам олинг, ўзингиз учун ҳам вақт ажратинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда, машина рулини бошқаришда ҳушёр бўлинг. Саломатлигингиздан хабар олиб туринг. Кечқурун тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Янги йил барчага бахт ҳадя этсин!

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

1 январ кун бўйи қизиқарли учрашувлар, танишувлар ҳамроҳингиз бўлади. Асосийси, барчасига улгуриш. Астойдил хоҳласангиз, албатта улгурасиз. Молиявий муаммоларни қанча тез ҳал қилсангиз, ўзингизга шунча яхши бўлади. Бировларнинг жанжалли ишларига асло аралашманг, акс ҳолда бу яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Саломатлигингиз бугун кўпроқ эътибор ва парвариш талаб этишини ҳам унутманг. Янги йил барчага бахт ҳадя этсин!

Қовға (21. 01-19. 02)

1 январ куни ёлғиз қолишингиз ва яқин ўтмишдаги ишларни хомчўт қилишингиз, келгуси режаларни пухталаштириб олишингиз зарур бўлади. Агар ҳаво очиқ бўлса, куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Кечқурун мактабдош дўстингизни учратишингиз эҳтимоли бор. Олис сафар бугун муваффақият келтирмайди. Янги йил барчага бахт ҳадя этсин!

Балиқ (20. 02-20. 03)

Ҳали байрам кайфиятидасиз. Бироқ ҳаёт давом этаверади. Тушга яқин сизга таниш ёки дўстлардан бири сердаромад иш таклиф этиши мумкин. Розилик билдирсангиз, келгусида ҳар жиҳатдан ўзингизни тиклаб олган бўлардингиз. Суюклигингиз билан жанжаллашган бўлсангиз, ярашиш учун 1 январ мос келмайди. Муносабатлар баттар дарз кетиши мумкин. Янги йил барчага бахт ҳадя этсин!

Омон бўлинг!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

11 − 11 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз