Юртимизда

Янги йил муборак бўлсин, онажон!

Арчалар шохида турар тилла зар,

Яшил чироқларга безанди шаҳар.

Мунглиғ дарчалардан боқдингиз саҳар,

Янги йил муборак бўлсин, онажон!

Ёғаётган қор каби кўнглингиз оқ-да,

Бу ерда ҳаммаси ёлғон-у сохта.

Чаккангиз четида очилган пахта,

Янги йил муборак бўлсин, онажон!

Мен йўқ, қурум босиб ётар мўрилар,

Анори сочилиб ётган сўрилар.

Болам, деб дарвоза ғамгин сурилар,

Янги йил муборак бўлсин, онажон!

«Кетдик», дер юрагим, сира кўнмади,

Тўрт фасл дилимда райҳон унмади.

Бу ерда бўронлар ҳали тинмади,

Янги йил муборак бўлсин, онажон!

Муслимбек МУСАЛЛАМ

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

девятнадцать − семнадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз