Юртимизда

КУН КУЛГИСИ…

Телефон жиринглади. Гўшакни беш яшар болакай кўтарди ва шивирлади:

— Алло!

— Салом! Даданг уйдами?

— Уйда, аммо дадам жудаям банд.

— Ойинг-чи? Ойинг ҳам уйдами?

— Албатта уйда. Бироқ ойим ҳам жуда-жуда банд.

— Оббо! Уйларингда яна кимлар бор?

— Уйимизда яна… Милиса амакилар, ўт ўчирадиган амакилар бор.

— Ўшаларнинг биронтасини чақиргин бўлмаса!

— Иложим йўқ.

— Нимага?

— Чунки улар ҳам жуда-жуда банд!

— Ие, нима билан банд?

Болакай янаям шивирлаб деди:

— Ҳаммалари мени қидиришяпти.

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

1 × один =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз