Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 2 январ 2017 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

22 январ куни эрталабданоқ нафақат жамиятдаги обрўйингиз, балки саломатлигингизни мустаҳкамлаш билан ҳам шуғулланмасангиз бўлмайди. Қолаверса, оила аъзоларингиз, қариндошлар ҳақида қайғуриш ҳам сизнинг чекингизга тушиб турибди. Байрамона кайфиятингизни бугун кутилмаган қўнғироқ ёки пул муамммоси бузиши мумкин. Бироқ бундан фожиа ясаш керак эмас. Чунки бу дунёда ҳал этиб бўлмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Кечқурун овқатланиш меъёрларини байрамона эмас, кундалик режимга қайтаришингиз зарур бўлади.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

2 январ куни кайфиятингиз шу қадар яхши бўлиши кутиладики, ҳатто йўл-йўлакай учрайдиган майда-чуйда ташвишларга ҳам кўз юма оласиз. Олисдан қариндошларингиз ташриф буюриши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Рўзғордаги электр, газ билан ишлайдиган жиҳозлар ишдан чиқиши кутилади. Ўзингиз танимаган қарама-қарши жинс вакиллари билан яқин муносабатларга киришманг, бир умр пушаймон бўлиб ўтишингиз хавфи бор.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

2 январ куннинг биринчи ярмида жуфтингиз билан даҳанаки жанжаллар кутилади. Агар муносабатларда эҳтиёт бўлмасангиз, бу катта жанжалга айланиши ҳам мумкин. Яхшиси, тушдан сўнг яқин дўстлар билан дам олинг, кўнгил ёзинг. Бугун сафарга чиқиш, шартномалар ёхуд муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш, ёмон одамлар билан жанжаллашиш яхшилик келтирмайди. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг ва саломатликни мустаҳкамлаш ҳаракатига тушинг.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

2 январ куни ҳам қалбингизни байрам тарк этмайди. Кайфиятингиз росманасига байрамона бўлади. Аммо ҳар бир ҳаракатда меъёрни билинг. Бу жисмоний зўриқиш, керагидан ортиқ таом истеъмол қилиш кабиларни ўз ичига олади. Юлдузлар маслаҳат беришича, ҳатто муҳаббатда ҳам меъёр бўлгани дуруст экан. Соғлиғингизни асранг, иложи борича қариндош-уруғлар билан баҳслашмасликка интилинг. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилади.

Арслон (24. 07- 23. 08)

Бугун арслон буржининг айрим вакиллари байрамни унутиб, ишга шўнғишлари зарур бўлади. Агар байрамдан олдин сизга сердаромад иш таклиф этишган бўлса-ю, розилик билдирган чиқсангиз, худди шу ишга киришасиз. Агар жуфтингиз ёки севгилингиз билан жанжаллашмай десангиз, муносабатларда майинроқ бўлинг. Кечқурун энг севимли машғулотингиз билан банд бўласиз. Олис сафарга чиқишни бошқа кунга қолдира қолинг.

Паризод (24. 08-23. 09)

Ҳовлида ажойиб об-ҳаво, кайфиятингиз байрамона, аммо молиявий аҳвол ачинарли даражада ёмонлашган. Бунга баъзи дўстларимизнинг ўзи сабабчи бўлиши ҳам мумкин. Нима бўлгандаям, энди бу кемтикни тўлдириш лозим. Ҳаёт давом этяпти, ахир! Яқин дўстлардан қарз кўтариб туринг-у, харажатларни камайтиринг. Шунда вазиятдан чиқиш осон кечади. Кечқурун ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Шундай экан, олдиндан бунинг тадбирини кўриб қўйинг. Бугун эртароқ ухлашга ётинг.

Тарози (24. 09-23. 10)

2 январ куни тарози буржи вакилларининг кайфияти негадир ёмонлашиши кутилади. Сиз энг яқин инсонлар билан ҳам муносабатларда жиддий муаммоларга дуч кела бошлайсиз. Ғазабноклик сира тинчлик бера қолмайди. Шу сабабли бугун ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг. Бугун билим олиш, руҳан тетикликка элтувчи машқлар билан банд бўлиш, она табиат билан хаёлан тиллашиш учун қулай кечади. Кечқурун дўстлардан бири қўнғироқ қилади. Бу эртанги режаларингизни буткул ўзгартириб юбориши мумкин.

Чаён (24. 10-22. 11)

Афсуски, 2 январ чаён буржида туғилганларнинг аксарияти учун қувончли кечмайди. Саломатлик панд бера бошлайди, атрофдагилар ҳадеганда ғашингизга тегади, асабингизни бузади. Сиз буларнинг барчасига чап бериб ўтиш йўлларини қидиринг. 2 январ спорт билан шуғулланиш, жисмоний зўриқишлар учун муваффақиятли кечмайди. Кечқурун ўзингизга ёққан машғулот билан банд бўлинг, ё китоб мутолаа қилинг.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

Илтимос, 2 январ куни кўнглингизга ўтиришмайдиган ишларга қўл урманг. Майли, шу иш сизга мўмай даромад келтирсин. Чунки оқибати яхшилик билан тугамайди. Бугун фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Куннинг иккинчи ярмида ғийбатчи, ичида кўмири бор одамларга рўбарў бўлишингиз кутилади. Улардан эҳтиёт бўлинг. Кечқурун ёқмайдиган овқат ейишдан сақланинг. Айнан овқатдан заҳарланишингиз хавфи бор.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

Бугунги кунингиз анча оғир кечиши кутилади. Барча муаммоларни ҳал этиш, рўзғор камини тўлдириш сизнинг зиммангизга юкланиши мумкин. Юлдузларнинг башорат қилишича, сизда етарлича ирода кучи мавжуд. Шундай экан, муаммолардан қўрқманг, фақат олға қадам ташланг. Фақат куннинг иккинчи ярмида шамоллашдан, инфекция юқтиришдан эҳтиёт бўлинг. Иммунитетни кўтариш учун витаминга бой мевалар истеъмол қилинг.

Қовға (21. 01-19. 02)

2 январ куни негадир бўшишиб, ишни нимадан бошлашни била олмай ҳалак бўлишингиз кутилмоқда. Шахсий ҳаётингизда бир талай муаммолар йиғилган кўринади. Аммо уларни жуфтингиз ёки суюклигингиз кўмагисиз ҳал эта олмайсиз. Бугун ҳасадчилар ва фирибгарлардан нарироқ юринг. Бир марта алданиш бир умрга татиш эҳтимоли йўқ эмас.

Балиқ (20. 02-20. 03)

2 январ куни орзулар денгизида сузишдан тийилинг. Қаршингиздаги муаммоларни хаёлпарастлик ёрдамида ҳал этиб бўлмайди. Куннинг иккинчи ярмида яқин инсонингиз сизни ранжитиш эҳтимоли бор. Кунингиз маънавий жиҳатдан оғир кечиши кутилади. Шунинг учун одамлар билан кўп мулоқот қилишингизни юлдузлар маслаҳат беришмайди. Молиявий масалада омадингиз кулиши ҳақиқат.

Омон бўлинг!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

8 − семь =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз