Юртимизда

Агар шу ҳангома ичагингизни узиб-узиб олмаса, мана, мен кафил!!!

* * *

Ёш артист умрида биринчи марта гастролга отланди. Ҳамкасблари унга маслаҳат беришяпти:

— Битта жомадон сотиб ол!

— Нега?

— Жомадонга шимларингни, кўйлагингни солволасан.

— Ие, унда нима кийиб кетаман?

* * *

Режиссёр ёш актрисага саҳнадаги ролини тушунтиряпти:

— Сиз хонада ўтирган бўласиз. Босқинчи кириб келади-да, қўл-оёқларингизни бойлаб, номусингизга тегади. Тушунарлими?

— Ҳа. Аммо бир нарса сўрамоқчийдим…

— Нима?

— Босқинчи келишган йигит бўладими?

— Албатта.

— Унда қўл-оёғимни бойлаб нима қилади?

* * *

Аёл эркакдан сўради:

— Эркаклар аёлларни кўзи билан севиши ростми?

— Рост.

— У ҳолда нега қора кўзойнак тақволгансиз?

— Севиб қолишдан сақланяпман.

* * *

Эр-хотин дўстларга деди:

— Янги йил кечаси бизникига албатта келинглар!

— Бунинг иложи йўқ. Афсуски, кела олмаймиз.

— Раҳмат!

* * *

Ҳудуд врачи бемордан сўради:

— Қаерингиз оғрияпти?

— Манави ерим.

— Йўқ, бу жой менинг ҳудудим эмас.

* * *

Ресторанда.

— Яхши қиз, сизни рақсга таклиф қилсам майлими?

— Кечаси хуррак отмайсизми ишқилиб?

* * *

Бар хўжайини официанткага деди:

— Мижозлар билан ҳисоб-китобда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Эшитишимча, ҳов анави ерда ўтирган тепакал беш бокал ичимликка буюртма берибди-ю, олти бокал ичибди.

— Ҳа, тўғри. Аммо менам анойимасман. Ундан етти бокал ичимликка пул олдим.

* * *

Хотин эрта тонгда эридан сўради:

— Тушимда илон кўрибман. Бу нимани англатади?

— «Тушлар таъбири» деган китобни олгин-да, «И» ҳарфини оч!

— Нега энди «И» ҳарфини очишим керак?

— Чунки тушингга илонмас, кўзгу кирган.

* * *

— Азизам, менга турмушга чиқ!

— Сиз менга каттако-он бриллиант кўзли узук совға қиласизми?

— Оббо, рад жавоби беришнинг зўр йўлини биларкансан-ку-а?!.

* * *

Эшик тақиллади. Эркак очса, остонада қулоқларига наушник таққан Азроил турибди. Эркак сўради:

— Сенга нима керак?

— Сен кераксан.

— Нега қулоғингга наушник тақволдинг?

— Парвоз пайтида қўл телефонда гаплашсак, жаримага тортишяпти.

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

3 × 1 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз