Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 3 январ 2017 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

33 январ куни ишда ҳам, атрофдагилар билан мулоқотда ҳам сергак ҳамда кузатувчан бўлишингиз талаб этилади. Агар майда бир вазиятни ўтказиб юборсангиз ҳам, келгуси ҳаётингиздаги вазиятларни тўлиқ тарзда тасаввур этиш имконидан маҳрум бўласиз. Бугун пул тўплаш, йирик харидлар қилиш учун қулай кечиши кутилади. Овқатланиш режими ва меъёрларига риоя қилинг, акс ҳолда саломатлигингиз масаласида муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

3 январ куни дўстлар ва ҳамкасблар орасида обрўйингизга путур етиши мумкин. Бунга йўл қўймай десангиз, ҳар жабҳада ҳам шошқалоқлик қилманг, оқимга қарши сузманг. Муҳаббатда танлаган инсонингизга нисбатан ишончсиз кайфиятда бўлмаслигингиз талаб этилади. Иш жойингизда ҳамкасблар фикрига қарши фикр айтманг, шунда хотиржам бўласиз. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

3 январ куни эрталабдан молиявий муаммоларни ҳал этишга киришасиз. Сабаби, бу нарса байрам кунлари ҳам асабийлашишга мажбур этганди. Башарти мустақил ҳал эта олмасангиз, дўстлардан қарз кўтаринг. Юлдузлар ҳар бир тилак ва истакларнинг соф бўлишига эришишингизни маслаҳат беришади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

3 январ куннинг биринчи ярмидаёқ сиз қувонч ва кутилмаган совғалар оғушида қолишингиз кутилади. Агар кимлардир суюкли кишиси билан аразлашган бўлса, бугун ярашиш учун ҳаракат содир этса ярашади. Шахсий ҳаётингиз хотиржам ҳолатда бўлишини хоҳласангиз, ҳис-туйғуларни жиловлаб олинг. Саломатлигингизни ҳам назорат остида ушлашни унутманг. Кечқурун қўлингизга пул тушиши, шу баҳонада ёқимли ва фойдали харидлар қилишингиз мумкин.

Арслон (24. 07- 23. 08)

3 январ куннинг биринчи ярмида уйдаги муаммоларни ҳал этинг, ишдаги, хаёлингиздаги тартибсизликларга барҳам беринг. Агар кимдир иш жойингизда мавқеингиз ошишига тўсиқ бўлса, дарҳол бу масалани ҳам ўз фойдангизга ҳал этишингиз тавсия қилинади. Дўстлар билан баҳслашганда, ўз позициянгизни мустаҳкам туриб ҳимоя қилишингиз мумкин. Ҳақиқат бугун фақат сиз тарафда бўлади.

Паризод (24. 08-23. 09)

3 январ куни вақтни шоширманг. Гарчи тоқатингиз тоқ бўлса-да, чиданг. Ҳар бир иш ўз маромида кетгани дуруст. Бугун сиз оддий ишларни бажариб ҳам кутилганидан ортиқроқ даромад кўриш имконига эгасиз. Қолаверса, худди шу нарса молиявий аҳволингиз яхшиланишини таъминлаб беради. Сершовқин зиёфатлар, тадбирлардан нари бўлганингиз маъқул. Улар ички қувватингизга путур етказади. Соғлиғингизга ҳар сонияда эътибор беришни унутманг.

Тарози (24. 09-23. 10)

3 январ куни ўзгаларнинг ишига, ҳаётига аралашишдан тийилинг. Ҳатто, илтимос қилсалар ҳам очиқчасига бош тортинг. Ўзингизга яхши бўлади. Бугун қарзларни узиш, харидларни амалга ошириш учун қулай вазиятлар юзага келади. Ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш ҳам бугун фойдали кечади. Аммо саломатлик билан ҳазиллашиб қўймаслигингиз зарур. Агар ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, бунга барҳам бериш усулларини қидиринг.

Чаён (24. 10-22. 11)

Иш жойингиздаги қайсарлигингиз зиёнингизга ишлаши мумкин. Эсда тутинг, раҳбарларингиз сизни жуда қадрлашади. Бу ишончга путур етказманг. 3 январ куннинг иккинчи ярмида олисдан ёқимли хабар эшитасиз. Оила қурмаганларни ҳам кечки пайт суюкли инсони билан учрашув кутади. Кечқурун уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

3 январ куни спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан сақланинг, овқатланиш режимини бузманг. Акс ҳолда саломатлик масаласида ўта жиддий муаммоларга кўндаланг бўласиз. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққанлар жуда ҳушёр бўлишлари керак. Кундузи яқин масофага сафар уюштиришингизга тўғри келиши мумкин. Кечқурун қўлингизга пул тушиши кутилмоқда.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

3 январ эрталаб бажарилажак ишлар режасини яна бир карра пухталаб олсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Иш жойингизга керагидан эртароқ чақириб қолишлари ҳам мумкин. Худди шу нарса молиявий аҳволингиз яхшиланишига имкон яратади. Обрўйингиз ҳам бир поғона кўтарилади. Кечқурун дўстлар билан зиёват уюштиришингиз ёки оила даврасида вақт ўтказишингиз мумкин. Дарвоқе, бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилишган.

Қовға (21. 01-19. 02)

Оғир-босиқлик, юксак маданиятга эгалигингиз 3 январ куни сизга омад ва муваффақиятлар гулдастасини тақдим этади. Тадбиркорлар эски йилда ҳаётга тадбиқ этган лойиҳа айнан бугун ўз мевасини бера бошлайди. Пулларни оила аъзоларингиз учун совғалар харид қилиш, кекса қариндошлардан хабар олишга сарфласангиз, яхши бўларди. Бугун баъзиларни анчадан бери қийнаб келаётган уй олди-сотдиси муваффақиятли якун топади.

Балиқ (20. 02-20. 03)

3 январ куни балиқ буржида туғилганлар шубҳали танишувлар, янги ишга нисбатан таклифлардан эҳтиёт бўлишлари керак. Йўқса, сизни боплаб чув туширишлари кутилади. Оила қурмаганларнинг айримлари ўзи танлаган инсон билан муносабатларда муаммога дуч келиши мумкин. Аммо бу муаммони ҳал этишда яқин дўстингиз ёрдам беради. Баъзилар буйрак хасталигининг сурункали кўринишидан азоб тортаётган бўлса, бугун бу хасталик безовта қилиб ўтиши мумкин.

Омон бўлинг!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

два × два =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз