Юртимизда

Ока, мана шу ҳангома ичагингизни узиб-узиб олмаса, мана, мен кафил!..

* * *

Бир йигитни фолбин сеҳрлаб қўйди. Энди йигит бир йилда биттагина сўз айта оладиган бўлиб қолганди. Шундай қилиб, у бир қизни севиб қолди. Етти йилгача бир оғиз сўз айтмади. Етти йилдан сўнг еттита сўзни бир жойга жамлаб ўзи севиб қолган қизга деди:

— Мен сени севаман! Менга турмушга чиқ, илтимос!

Қиз наушнигини қулоғидан олди-да, сўради:

— Нима?

* * *

Агар эркак аёлларни худди қўлқоп каби тез алмаштира олишидан фахрланса, хато қилади. Чунки унинг ўзи қўлма-қўл бўлиб кетган холос.

* * *

Хотин эрига деди:

— Дадаси, ахир бу фильмни томоша қилганмиз-ку!

— Балки сен шу фильмни ўйнашинг билан томоша қилгандирсан-а?

— Асло, агар ўйнашим билан томоша қилсам, фильмни охиригача кўролмаган бўлардим.

* * *

Официант қўлида патнис билан мижозга яқинлашди-да, сўради:

— Қаҳвами, чойми?

— Қаҳва!

— Тополмадингиз. Чой!

* * *

Хотин:

— Ҳой, эр, бугун маош олгансиз, биламан. Маошни қўлимга тутқазасизми бугун ё йўқми?

Эр:

— Йўқ, бугун тутқаза олмайман.

Хотин:

— Вой, нега?

Эр:

— Бошим оғрияпти.

* * *

Аёл эрта тонгда кўзгу қаршисига келади-да, ўзига ўзи дейди:

— Ҳа-а, зудлик билан озишим керак.

Кечқурун музлаткич эшигини очади-ю, ўзига ўзи дейди:

— Аҳмоғи йўқ, қандай бўлсам, шундайлигимча севсин.

* * *

Аёл шоша-пиша телефон рақамларини терди-да, сўради:

— Кечирасиз, бу аёллар маслаҳатхонасими?

— Худди шундай.

— Айтолмайсизми, машинанинг тормоз педали ўнг тарафдами, чапдами?

* * *

Аёл:

— Алло, дадаси! Ҳозир гаплаша оласизми мен билан?

Эр:

— Ҳа.

Аёл:

— Унда эшитинг!..

* * *

— Сен кимсан?

— Уйқудаги маликаман.

— Нега бунча хунуксан?

— Уйқуга тўймаганман.

* * *

— Дўхтир, бир ярим яшар ўғилчам бир дунё қум еб қўйибди. Бола-да! Унга ярим челак сув ичирдим. Энди буёғига нима қилай?

— Ундан кўз узманг! Асосийси, цемент тўкилган жойга бориб қолмасин!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

два − 1 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз