Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 4 январ 2017 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

44 январ биринчи навбатда оила қурмаган йигитларники. Улар эрталабданоқ ўз бахтини топиш илинжида куйиб-пишишади ва мақсадга етишади ҳам. Бунга сиздаги фаоллик, шиддат сабабчи бўлади. Молиявий аҳволингизни ўзингиз мустақил равишда яхшилашга мажбурсиз. Шунинг учун қарз олиш, қўшимча харажатлар масаласини бир четга суриб қўйинг. Қавм-қондошлар билан илиқ муносабатда бўлинг. Саломатликни асраш ҳам ёдингизда кўтарилмасин.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

4 январ куннинг биринчи ярмида сизни сершовқин йиғинга таклиф этишлари мумкин. Аммо розилик билдирманг, саломатлигингизга путур етади. Тушдан сўнг янги танишлар орттиришингиз кутилади. Бугунги кунни спорт билан шуғулланишга, қўшимча билимлар олишга бағишласангиз фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Саломатлик яхши бўлсин десангиз, овқатланишга алоҳида эътибор қаратинг.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

4 январ куни оила қурмаганларга юлдузлар муҳаббатда енгил эмас, аксинча оғир-босиқ бўлишни маслаҳат беришади. Айни муҳаббат масаласида енгил ўйлашингиз фақат айрилиққа сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Бугун ақлий меҳнат ва ижод кишиларининг куни туғади. Тадбиркорлар янги лойиҳаларни муваффақиятли тарзда ҳаётга тадбиқ этишлари кутилади. Тижоратчилар бугун чув тушиб қолишдан сақланишлари лозим.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

4 январ куннинг биринчи ярмида сизни янги танишувлар кутади. Бироқ ўзингиз танишаётган одамнинг руҳий ҳолатини яхшилаб ўрганинг. Тушдан сўнг уйингизга меҳмон чақиришингиз ёки аксинча меҳмондорчиликка отланишингиз мумкин. Молиявий масалада пайдо бўладиган муаммолардан чўчиманг. Улар кечқурунга бориб ҳал бўлади, иншооллоҳ. Кечқурун рўзғор учун зарур харидларни амалга оширинг.

Арслон (24. 07- 23. 08)

Агар эрталабдаёқ режани пухта қилсангиз, албатта ишларингиз кушойиш топади. Куннинг иккинчи ярмида кутилмаган даромад келиб қўлингизга тушиши мумкин. Оила қурмаганлар ҳам худди шу паллада бўлғуси жуфтини учратишлари эҳтимолдан холи эмас. Атрофдагилар билан мулоқотда камгапроқ бўлинг, жанжалли вазиятда қолишингиз хавфи бор. Ҳамкасблар билан ҳам иложи борича кам мулоқот қилинг.

Паризод (24. 08-23. 09)

4 январ куни одамлардан фақат яхши фазилатларни қидиринг. Ишонинг, энг ваҳший деб ўйлайдиган одамингизда ҳам яхши хислат албатта бўлади. Агар шундай йўл тутмасангиз, бугун бошингиз жанжалдан чиқмаслиги мумкин. Пул масаласида алданиб қолишингиз хавфи бор. Шунинг учун катта миқдордаги молиявий операцияларни амалга оширишдан тийила туринг. Ғийбатчилар, ҳасадчиларга зинҳор яқинлашманг. Асосийси, соғлиғингизни парваришлашда давом этинг.

Тарози (24. 09-23. 10)

4 январ куни тарози буржининг оила қурмаган баъзи вакиллари танлаган инсони билан жанжаллашиб қолиши, оқибатда муносабатларга нуқта қўйиш хавфи бор. Бугун йирик харидлар қилишдан нарироқ бўлинг. Аксинча, қарзларни узиш ва зарур тўловларни амалга ошириш пайида бўлинг. Овқатланиш қоидаларига эътибор қаратинг. Йўқса саломатлигингизга путур етиши кутилмоқда.

Чаён (24. 10-22. 11)

4 январ куни сизни энг яқин дўстларингиздан бири чув тушириб кетиш эҳтимоли бор. Шундай экан, бугун сиз атрофдагилар билан камроқ суҳбат қуришга ҳаракат қилинг. Шунда алданиш балосидан қутулишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида асабларни асраган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Арзимаган асабийлик ҳам соғлиғингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Иш жойингизда кечгача ишингизни дўндира олсангиз, даромад нақд деяверинг.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

Ишонинг, 4 январ куни юлдузлар фақат саломатликка эътибор беришингизни маслаҳат беришмоқда. Арзимаган бепарволик ҳам сизни жиддий хасталикка дучор этиши мумкин. Қолаверса, соғлиқнинг дарз кетиши даромадга, ишга, яшашга ҳам йўл бермайди. Оила қурмаганлар бугун учрашув, танишув каби ҳодисаларни бошқа кунга қолдириб турганлари маъқул. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

4 январ куни ҳаётингизда жиддий ўзгариш содир этишни хоҳлаб қоласиз. Аммо бу соҳада ниҳоятда эҳтиёткорлик зарур бўлади. Эҳтиётсизлик сизни чув туширишларига кенг йўл очиб бериши мумкин. Бугун табиат қўйнида дам олиш, соғлиқни профилактикадан ўтказиш ва янги танишувлар муваффақиятли кечади. Кечқурун суюкли кишингиз сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўйганини ҳам ёдда тутинг. Баъзиларнинг хонадонида эса кечқурун янги меҳмон дунёга келиши мумкин.

Қовға (21. 01-19. 02)

Дўстим, 4 январ куни жуфтингизга нисбатан муносабатларни янада яхшилашингиз талаб этилади. Бу ишингиз кўп нарсаларга ўзгариш ясаши турган гап. Ташқи кўринишингизни яхши тарафга ўзгартириш бугун қулай кечади. Албатта бу асосан аёлларга тегишли. Улар спортзалга қатнаб ортиқча вазндан халос бўлиш ҳаракатига тушсалар ҳам зиён қилмасди. Кечқурун кимлардир сизга қарзини қайтаради.

Балиқ (20. 02-20. 03)

4 январ куни балиқ буржида туғилганлар қимтиниш, андиша каби хислатларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда кўчага чиқсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки Оллоҳ иффатли, андишали бандаларини хуш кўради. Бугун ҳеч қандай молиявий операцияларни амалга оширманг, катта пулга тушишингиз кутилади. Кейин узоқ муддат қарз тўлашга мажбур бўласиз. Соғлиғингизни асранг, газланган ичимликлар ичманг, шамоллашдан сақланинг.

Омон бўлинг!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

три × четыре =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз