Юртимизда

Эрликни “ер” қилувчи турфа таҳдидлар

Британиялик олимлар эрлик қувватини кескин сусайтирувчи омиллардан бири эркакларнинг никоҳ узугини тақиб юришни канда қилмасликлари эканлигини таъкидлашмоқда. Зеро, никоҳ узуги қанака металлдан бўлишидан қатъий назар кони зиён экан.

Инглиз олимларининг узоқ кузатуви натижаси ўлароқ, шу нарса аниқландики, ҳар қандай металл ҳам маълум бир пайт ўтгач кимёвий реакцияларга киришиб оксидланар экан. Бу кимёвий реакциялар натижасида эса жинсий заифликка шаксиз олиб келувчи таҳдидларни вужудга келтирар экан. Аксар олимлар эркаклар учун нафақат узук, занжирсимон тилла тақинчоқлар ёхуд металл кўп ишлатилган қўл телефонлари ҳам зарарли омиллар сирасидан эканлигини таъкидлашмоқда.
Шунингдек, олимлар мобил телефонлар блютузларини бел, аниқроғи жинсий аъзоларга яқин ҳудудларда осиб юрилиши ҳам кони зиён эканлигини аниқлашди.
Қолаверса, автомобил оромкурсилари ост қисмида махсус иситувчи мосламадан фойдаланувчилар ҳам бу ишратлари натижаси ўлароқ мижози суст ёхуд бепушт бўлиб қолишлари мумкинлиги ҳақида дунё тиб олимлари бонг уришмоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

один × 4 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз