Юртимизда

Гап ўйнаш мумкинми?

Савол:

Ассалом алайкум! Шариатимиз «Гап ўйнаш» ва унда иштирок этиш ҳақида нима дейди, гап ўйнаш мусулмон одам учун динимиз фиқҳий аҳкомлари буйича жоизми? Унда зарар ёки фойда борми?

Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Аввало, мусулмон инсон фақат покиза жойларда ўтиради, ҳалол нарсаларни истеъмол қилади. Кейин дастурхонга маст қилувчи ичимликлар қўйилмайди. Агар қўйилган бўлса, у жойда ўтирилмайди. Шунингдек, бирон хонада ўтирганда қимор, карта каби нарсалар ўйналса, бунинг жоиз эмаслиги тушунтирилади. Агар қабул қилинса, яхши. Акс ҳолда ундай ерда мусулмон одамнинг бўлиши дуруст эмас. Мусулмон киши бирон жойда дўстлари, танишлари билан учрашадиган бўлса, фақат яхши гапларни гапиради, одамларни ғийбат қилмайди, тилини ёлғондан, туҳматдан сақлайди, ғийбатга қулоқ солмайди. Мажлисдан тураётганида таомдан сўнг ўқиладиган дуони, яна мана бу дуони ўқийди: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар бирон киши мажлисдан тураётганида (ушбу) калималарни уч марта айтса, улар сабабидан (гуноҳлари) каффорат қилинади. Агар (ўша калималарни) яхшилик мажлисида, зикр мажлисида айтса, худди узук билан саҳифага муҳр босилганидек, (ўша калималар) билан унинг учун муҳр босилади. (Улар қуйидаги сўзлардир:) Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика лаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк” (Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким бирон мажлисда ўтирса, унда тушунарсиз (фойдасиз) сўзлари кўпайиб кетса-ю, туришдан олдин “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, ўша мажлисида бўлган (гуноҳлари, жумладан, тил билан боғлиқ хатолари) мағфират этилади” (Термизий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий, Табароний ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Бу икки ривоят бежизга келтирилмади. Зеро, мажлис охирида истиғфор айтиш нуқсон-камчиликларни тўғрилайди. Агар бу иш тарк этилса, уқубатга, ҳасрат-надоматга сабаб бўлиши мумкин. Жуда кўп йиғинлар, гаплар беҳуда сўзлардан, ҳазил-мутойиба, ғийбатдан иборат бўлишини эътиборга олиб, шуни одамларга тушунтиришни, билганларга эслатиб қўйишни лозим топдик.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

13 + восемь =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз