Юртимизда

КУН КУЛГИСИ…

* * *

70 ёшли эркак интернет орқали ўзидан 40 ёш кичик қиз билан танишяпти.

Эркак:

— Мен пакана, калман, кўзларим кўзойнаксиз сўқирга айланади. Аммо ярқираган «БМВ» машинам, Гавай оролларида виллам бор.

Қиз:

— Ҳечқиси йўқ, асосийси қалбингиз гўзал!

* * *

Ота ўғлига деди:

— Интернетда фақат енгил фикрлайдиган, аҳмоқлар танишади.

— Дада, сиз ўзингиз ойим билан қаерда танишгансиз?

— Қиморхонада.

* * *

Йигит дўстларига деди:

— Илтимос, хотинимнинг олдида сўкинмаларинг! Шахсан сени, Эшмат, хотинимга кар-соқов деб таништирганман!

* * *

Эркак касалхонада кўнгилдагидек муолажа олди. Даволовчи врачни хурсанд қилиш учун коньяк, шоколадлар, товуқ, мол, қўй гўшти, беданадан тайёрланган кабобларни пакетга жойлаб кириб келди. Врач унга бақирди:

— Вей, бемор, ким сизга менинг пулларимга эгалик қилишга ҳуқуқ берди?

* * *

Муаллима ўқувчиларга деди:

— Бугун «қўшиқ куйлаш» феъли иштирокида гап тузамиз. Эшмат, тасаввур қил, сен қўшиқ айтяпсан. Буни қандай баён қилган бўлардинг?

— Мен қўшиқ куйлаяпман.

— Жуда тўғри. Энди тасаввур қил, агар синглинг қўшиқ куйлаётган бўлса, буни қандай баён қилган бўлардинг?

— Ўчир чакагингни, қарға!

* * *

Қиз поезд купесида кавказлик эркак билан ўтирарди. У кавказликдан жуда қўрқаётганди. Кавказлик эса хотиржам «Тимсоҳ» журналини ўқир, қизнинг дағ-дағ титраётганини кўриб ҳайрон бўларди. Охири бўлмади. Қизга сўз қотди:

— Ҳай, қиз, нимадан бунча қўрқяпсан? Истайсанми, «Тимсоҳ»имни сенга бераман?

Қиз:

— М-менга қ-қаранг… Агар битта тугмангизни ечсангиз, бақираман!

* * *

Еврей таниш аёлга деди:

— Сара Моисеевна, кечки овқатни биргаликда тановул қилсак! Нима дейсиз?

— Вай, Абрам Абрамович, майли, мен розиман!

— Унда бугун кечқурун роппа-роса соат 19: 00 да сизнинг квартирангизда учрашамиз!

* * *

Эр-хотин ажрашяпти. Сулья аёлдан сўради:

— Эрингизга қачонлардир турмушга чиққансиз. Демак, яхши хислатлари ҳам бўлган. Хўш, нима дейсиз? Эрингизнинг қайси хислати сизга ёқарди?

— У хислатини тийин-тийинигача аллақачон совуриб бўлган.

* * *

Икки бит катта кўчада кетиб борарди. Учинчи бит келиб қолиб сўради:

— Қаерга кетяпсизлар?

— Эшмат оғаникига.

— Э, яхшиси, Тошмат оғаникига боринглар. Унинг сочлари қалин, бунинг устига ҳеч қачон ювинмайди. Эшмат оға эса калбош.

— Биламиз. Биз шундоғам Тошмат оғаникида яшаймиз. Эшмат оғаникига эса фигурали учиш бўйича машғулот ўтказашга борамиз.

* * *

Арман хотинига деди:

— Биласанми, рўпарамиздаги квартирада яшайдиган грузин полковник ғирт аҳмоқ экан.

— Нега?

— Кеча кўришиб қолувдим. Унга «Ўртоқ полковник, мен ўғилли бўлдим!», десам, «Ҳаракат қилганимдан мамнунман!», дейди-я!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

7 − семь =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз