Юртимизда

Томоша қилинг: 2 ёшли америкалик болакай ўз эгизагини қутқарди

Икки ёшли эгизак ака-укалар Броуди ва Брок Шофф ўз хоналарида ўйин ўйнаётиб, комодни ағдариб юборишди. Мебель эгизаклардан бирининг устига тушди, буни кўрган иккинчи болакай эса унга ёрдам беришга шошилди. «Лайф» нашри ушбу видео билан бўлишди.

Болалар ўйнаётган пайтда она уйда бўлган, бироқ комоднинг қулаганини эшитмаган. Маълум бир вақт ўтгач, у болаларнинг хонасига кириб, комоднинг ерда ағдарилиб ётгани, болаларнинг эса  соғ-омонлигини кўрган.

Эгизакларнинг отаси кичик болакайларнинг ота-оналарини огоҳлантириш мақсадида ушбу видеони Facebook’га жойлаштирди.

«Илтимос, барча комодлар деворга маҳкамланганига ишонч ҳосил қилинг», — деб ёзади Рики Шофф.

Эгизакларнинг видеоси YouTube’да ярим миллион марта кўрилган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

3 + девятнадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз