Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 5 январ 2017 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

55 январ куни жисмингиз ва тафаккурингизни эҳтирослар, шайтоний хаёллар забт этиш ҳаракатига тушади. Тавба қилиб, астойдил худога нола қилинг, йўлдан адаштирмаслигини ёлвориб сўранг. Куннинг иккинчи ярмида дўстлар билан учрашишингиз кутилади. Кечқурун олисда яшайдиган қондошингиздан хабар эшитасиз. Бу хабарнинг яхши-ёмонлиги ҳозирча номаълум. Ишқилиб яхши хабар бўлсин.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

Бугун кўп вақтингизни яқинларингизга бағишланг. Агар рўзғорда муаммолар йиғилиб қолган бўлса, биргаликда ҳал этинг. Ишларингизга Яратганнинг ўзи кушойиш беради. Молиявий аҳволингиз яхшиланади, аммо пулларни тежаб ишлатсангизгина кўзлаган мақсадга эришасиз. Шахсий ҳаётингизга оид қарорларни мустақил қабул қилманг. Соғлиғингизга эътибор беринг. Кечқурун дўстлардан бири сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

5 январ куни миянгиз шу қадар янги ғояларга тўлиб-тошадики, хурсандликдан ёрилай дейсиз. Аммо эсда тутинг, бу ғояларни профессионал мутахассисларсиз ҳаётга тадбиқ эта олмайсиз. Оилалилар ҳаётида куннинг иккинчи ярмида хафагарчиликлар юзага келиши кутилади. Бугун битта ўқ билан иккита қуённи уришга уринманг, омадсизликка учрайсиз. Саломатлигингиздан доимий равишда бохабар бўлинг.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

5 январ куни иложи борича атрофдагилар билан камроқ мулоқот қилинг, жанжалли вазиятларда қолишингиз хавфи сезиляпти. Ҳатто, яқинларингиз билан ҳам гапни қисқа қилаверинг, ўзингизга фойда. Бугун кайфиятингиз юзлаб маротаба ўзгариши мумкин. Шу жараённи назорат остига олинг. Бугун илгари режалаштирилган муҳим ишларни адо эта олмайсиз. Кечқурун оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказинг.

Арслон (24. 07- 23. 08)

5 январ куни гарчи майда бўлса-да, янги ишларга асло қўл урманг, муваффақиятсизликка учрайсиз. Тушга қадар илож топсангиз, яхшилаб дам олинг, куч йиғинг. Янги куч сизга молиявий муаммоларни ҳал этишда асқотади. Кун бўйи иш жойингизда ҳамкасблар билан жанжаллашманг. Обрўйингизга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Кечки пайт саломатлигингиз панд бера бошлаши мумкин. Врач кўригидан ўтсангиз, фойдадан холи бўлмасди.

Паризод (24. 08-23. 09)

Юлдузлар 5 январ куни ҳар бир ишни олдиндан пухта режалаштиришни маслаҳат беришяпти. Бугун дўстлар, танишлар, ҳамкасблар, қондошлар ёрдамига суянишингиздан фойда йўқ. Фақат қалбингизга қулоқ тутиб иш кўрсангизгина, кўзлаган ниятингизга етасиз. Шахсий ҳаётингизда арзирли қалтис вазиятлар кўзга ташланмайди. Бугун қисқа масофага сафар уюштириш, меҳмон кутиш ва ахборот тўплаш муваффақиятли кечади. Барибир биринчи навбатда саломатликни асранг. Кечқурун қўлингизга мўмай пул келиб тушиши мумкин.

Тарози (24. 09-23. 10)

5 январ куни сизга узоқ вақт бир жойда ўтириб қолиш фақат зиён келтиради. Кўп воқеалардан бехабар қолганингиз етмай, сердаромад ишларни ҳам қўлдан бой берасиз. Бугун олис сафарга отланиш омадсизлик келтиради. Молиявий аҳволингиздан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Кечқурун бош оғриғидан азоб чекишингиз эҳтимоли бор. Шундай экан, олдиндан чорасини кўриб қўйинг.

Чаён (24. 10-22. 11)

5 январ сиз учун билим олиш, маънавий етуклик сари йўл босиш, дўстлар, умуман, атрофдагилар билан очиқчасига гаплашиш учун қулай кечади. Куннинг иккинчи ярмида қисқа масофага хизмат сафари билан жўнашингиз мумкин. Кечки пайт молиявий аҳволингиз яхшиланиб, кайфиятингиз чоғланиши кутилади.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

5 январ куннинг биринчи ярмида сизга янги сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Аммо шошилманг, бундай қарорлар маслаҳатлашиб, обдон мулоҳаза қилиб ана ундан кейин чиқарилади. Асосан қалбингизга қулоқ тутинг, у сизни алдамайди. Агар яқин инсонлар билан аразлашган бўлсангиз, бугун ярашишингиз кутилади. Фақат табиатингизга хос қайсарликдан воз кечинг, афсусланмайсиз.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

Юлдузлар бугун тоғ эчкиси буржида туғилганларнинг баъзиларига юқори лавозим ваъда қилишмоқда. Тақдирнинг сизга йўллайдиган ҳар бир неъматини қадрланг. Бу келажагингиз учун жуда муҳим. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида анчадан бери ўзларини қийнаб келаётган нафсиз шериклардан воз кечишади. Тижорат билан шуғулланиш истагида бўлсангиз, бугундан қолдирманг. Соғлиғингизни сақланг, овқат тановул қилишда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун оила қурмаганлар жуда ёқимли хабар эшитишлари эҳтимолдан холи эмас.

Қовға (21. 01-19. 02)

5 январ сиз учун олис сафарга чиқишда омадли кечиши кутилмоқда. Шундай экан, жомадонни тайёрлайверинг. Муҳим ҳужжатларни унутиб қолдирманг. Тушдан кейин янги танишувлар кутади. Молиявий муаммолар силлиқчасига ҳал бўлади. Тўғри, қовға буржининг кўплаб вакиллари учун бугунги кун оғир кечади. Аммо бу оғир юкни муносиб кўтариб ўтиш учун оптимистга айланиб турсангиз, бас.

Балиқ (20. 02-20. 03)

Балиқ буржи вакилларининг баъзилари 5 январ куни эрталабданоқ тушкун кайфиятда қолишади. Одамлардан узоқроқ бўлишга уринишади. Аммо юлдузлар бугун одамохун бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. Йўқса, пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Бугун асло янги уйга кўчиб ўтманг, мерос масаласидаги ҳужжатларга имзо қўйманг, чув тушишингиз мумкин. Соғлиқни асраш ёдингиздан кўтарилмасин!

Омон бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

2 − два =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз