
Мухлис билан тингловчи фарқи?
Ким чин мухлис, кимлар тингловчи,
Қай бирининг юқори нархи?.. ..Дарҳақиқат, завқ берар қўшиқ,
Шўх мусиқа бўлса кифоя.
Мен Райҳонга мухлисмасману,
“Сўнаман”ни тингладим, боя.

Канизада завқ “Ҳис эт”аман.
“Кўз кўз(им)га боқса” Амира,
Мексикага учиб кетаман.

“Дайди” бўлгум Мунис куйласа,
“Нилу” берар “Тантана” дилга,
Манзурани “Жуда соғиндим”.
“Лав ми” Лола мен билан бирга.
“Севади ёрим мани” деса,
Жўшқин хислар дилда Зиёда.
“Пари”даги учта қиз билан,
Римга кегум, ҳатто пиёда
.

Битта ҳўплаб ютворгим келар.
Эски қизим учратиб қолсам,
Учинчимиз “Уммон” бўлади.
“Сокин тун”да яна хотира –
Севги устимиздан кулади. Аслбекнинг “Маниша”сила,
Манго есак, “Дард бер”инг дейди.
Жасур Умир “Ҳанифа”сила,
Саббуфернинг “басс”и зўр ейди…
Шоҳруххоннинг хиргойилари
“Менинг қўшиғим”га айланган.
“Божалар”у “Беном” куйлари
Орқа миям аро жойланган. Ҳа, тинглайман, улар барчасин,
Нафсга ором хиссини экиб,
Гўё ўйлаб қандай ташлашни
Сигаретни сигарет чекиб…

Даво топар ўпка яраси…
…Мен шайдоман Юлдуз овози,
Ишқибози Шернинг нараси… Буларда ўй, фикр бор, дард бор,
Тингланг! Мана, ҳақиқий асар,
Етилмаган мураббо ялаб
ўйлайсизки: «Шу экан асал»!.. Тинглов бошқа, мухлислик ўзга,
Дидингиздан санъат яратинг!
Ҳар сариқни олтин деб кўзга
Суртавермай, кўзингиз артинг…

Агар шундай даврлар келса –
Дунё олимлари йиғилиб,
Кони фойда – никотин деса… XON, IDROK.UZ.
Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!
Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: