Юртимизда

«Олчазор» кекси — ёзни соғинганлар учун!

Зарур масаллиқлар: 250 гр. ун, 200 гр. шакар, 150 мл. ўсимлик ёғи, 150 мл. сув ,4 дона тухум, 1 стакан олча мураббоси, 12 гр. хамирюмшатгич, қанд упаси.

Тайёрланиши: 1. Тухумнинг оқини сариғидан ажратинг-да, яхшилаб кўпиртиринг. Сариғини эса шакар билан кўпиртиринг. Сўнгра сув ва ўсимлик ёғи қўшинг. Энди хамирюмшатгич ва ун соласиз-да, яхшилаб аралаштирасиз. Кейин кўпиртирилган тухум оқини қўшинг.

2. Кекс қолипини маргарин билан ёғлаб, ун сепиб, хамирнинг ярмини солинг. Олча мураббоси меваларини шарбатидан ажратиб, солинг. Энди қолган хамирни қуйиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 50-60 дақиқага қўйинг. Пишгач, юзига қанд упаси сепинг.

Тайёрланиш вақти: 2 соат

8 кишилик

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

девятнадцать − тринадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз