Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 6 январ 2017 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

66 январ куни ишларингизга Яратганнинг ўзи кушойиш беради, иншооллоҳ. Шахсий ҳаётингизда ҳам бахт олови гуркираши кутилади. Айниқса, тиббиёт, педагогика ва тижорат соҳасида тер тўкадиганларнинг ошиғи олчи бўлади. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Шундай экан, олдиндан хавотирга тушишга ўрин йўқ. Саломатлигингизни ҳар дақиқада назорат қилинг.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

6 январ куннинг биринчи ярмидаёқ қарзлар ва солиқларни албатта тўлаб қўйишингиз лозим. Акс ҳолда муаммолар пайдо бўлиши тайин. Таваккалчиликка асосланган ҳар қандай иш ҳам сизни инқирозга юз туттириши аниқ. Аёлларимиз куннинг иккинчи ярмида гўзаллик салонига бориб келишлари тавсия этилади. Соғлиғингиздан ҳам тез-тез хабардор бўлиб туринг.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

6 январ куни ишларингиз бароридан келиши фақат ўзингизга, ташкилотчилик қобилиятингизга боғлиқ эканини унутманг. Рақобатчилар билан кун бўйи пойга ўйнашингизга тўғри келади. Аммо ютиб чиқишингизни юлдузлар башорат қилишган. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда ниҳоятда сергак туринг. Ёлғончи, иккиюзламачилар билан муносабат юритманг. Серқатнов йўлларда ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг, жароҳат олишингиз хавфи бор.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

6 январ куни эрталабданоқ кайфиятингиз еттинчи осмонда бўлиши кутилади. Агар ишлар ўнгидан келиши, кўпроқ даромад киссага тушишини хоҳласангиз, муаммоларга ечим топишда фақат ўз кучингизга таянинг. Тадбиркорлар учун бугун янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш муваффақият келтиради. Шамоллашдан жуда эҳтиёт бўлинг. Бу хавф куннинг иккинчи ярмида раҳна солиши мумкин.

Арслон (24. 07- 23. 08)

Юлдузлар бугун қалбингизнинг туб-тубида беркиниб ётган яхши хислатлар, қобилиятни юзага чиқаришингизни маслаҳат беришади. Севимли хоббингиз бугун кутилмаганда даромад келтира бошлаши мумкин. Оила қурмаганлар ғалати ва ноқулай вазиятда ажойиб инсон билан учрашишлари ва романтик учрашувни бошдан ўтказишлари кутилади. Оилалилар эса жуфтини бўлар-бўлмасга рашк қилавермасликлари, унга ишонишлари тавсия этилади.

Паризод (24. 08-23. 09)

6 январ куни Яратган эгам сизга даромадингизни кўпайтириш учун яна бир имкон беради. Шундай экан, ҳадеганда қарз олишга ошиқаверманг-у, шу имкониятдан фойдаланинг. Қон-қардошлар билан мулойим муносабатда бўлмас экансиз, боши берк кўчада қолишингиз тайин. Бугун яхшилаб дам олиш ва соғлиғингизни тиклаш учун алоҳида вақт ажратинг.

Тарози (24. 09-23. 10)

Бугун тарози буржи остида туғилган тадбиркорлар хорижлик компаниялар билан фойдали шартномага имзо қўйишлари кутилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида сиз қачонлардир ўзингиз кўнгил қўйган инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз мумкин. Кечки пайт баъзилар у қадар узоқ бўлмаган манзилга сафар қилишлари мумкин. Аммо бу сафарга ёлғиз чиқманг, омадсизликка учрайсиз.

Чаён (24. 10-22. 11)

6 январ куни фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутсангиз, албаттоа омадга эришасиз. Бугун қарама-қарши жинс вакиллари билан тасодифий учрашувлар фақат кўнгилсизлик ҳадя этади. Билим олиш, руҳни чиниқтириш каби машғулотлар фақат фойдангизга ишлайди. Жисмоний зўриқишларга йўл берманг, кўнгилсизликка учрайсиз. Кечқурун қандайдир байрам тадбирида иштирок этишингиз эҳтимоли бор.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

6 январ куни ўқотар буржи вакилларининг аксарияти ахборот тўплаш билан банд бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Агар бошқа ишга ўтишни мўлжаллаган бўлсангиз, яхшилаб ҳисоб-китоб қилинг. Атрофдагилар билан муносабатларда дипломатларча йўл тутинг. Ҳасадчи ва ғийбатчилардан нарироқ бўлинг, бошингиз жанжалдан чиқмай қолиш хавфи бор. Саломатлигингизни эҳтиётланг.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

6 январ куннинг биринчи ярмида келгуси режаларни албатта яқинларингиз билан муҳокама қилинг, хатога йўл қўйишингиз мумкин. Бугун уй олди-сотдиси, янги уйга кўчиб ўтиш муваффақиятли кечади. Шу билан бирга сурункали хасталикка қарши муолажалар олиш, жарроҳлик операцияларини бошдан кечириш муваффақиятли кечиши кутилади. Молиявий аҳволингиз кечқурун албатта яхшиланади.

Қовға (21. 01-19. 02)

Афсуски, бугун қовға буржида туғилган дўстларимизнинг баъзилари ўзини назоратда ушлай олмаслик оқибатида жиддий хатоликларга йўл қўйиши мумкин. Кайфиятингизда ҳам тез-тез ўзгарувчанлик кўзга ташлана бошлайди. Шунинг учун жиддий қарорлар қабул қилишга шошилманг. Оила даврасида дам олиш учун 6 январ жуда қўл келади. Кечқурун қавмлар билан биргаликда оилавий байрам уюштиринг.

Балиқ (20. 02-20. 03)

6 январ куни ўзингиз ёқтирган машғулот билан шуғулланишингиз оғир кечиши мумкин. Бунга йўл-йўлакай кўндаланг бўладиган майда-чуйда муаммолар сабабчи бўлиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида суюкли кишингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Тадбиркорларга бугун яна бир фойдали шартномани таклиф этишади. Саломатлик эса кечки пайт негадир панд бера бошлаши мумкин.

Омон бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

пятнадцать − 3 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз