Юртимизда

Инсониятнинг жуда муҳим сирларини ўзи билан олиб кетган буюк даҳолар

Дунёда тирик жон борки ҳар бирининг ўзига хос катта ёки кичик сирлари бўлади. Бироқ маълум бир инсонлар тоифаси мавжудки, уларнинг сирли билимлари инсоният тақдирига ва тамаддун ривожига оламшумул таъсир қилиши мумкин. Бугун мен сизга айнан шундай инсонлар хусусида қисқача маълумот бермоқчиман. Таъссуфки, уларнинг билимлари ушбу олам учун фавқулодда зарур ва ўта муҳим бўлсада, барибир улар ўз сирларини бу оламга очмасдан кетишни лозим топганлар.

Арне Бёрлинг ва Т52 кодининг сири. Германия нацистларининг қўлида машҳур ва ниҳоят даражада сифатли бўлган шифрловчи машина мажуд бўлиб, ундан ўта Arne Beurlingмахфий хабарлар жўнатишда фойдаланилган. Ушбу қурилма T52 ёки «Geheimschreiber» деб аталган ва немис тилидан таржима қилинганда “махфий ёзувчи” деган маънони англатади. Машинанинг ўлчамлари етарли даражада катта бўлиб, тузилиши жиҳатидан жуда мураккаб. Машинанинг сирли шифрини фақатгина бир одам — Швециялик Арне Бёрлинг еча олган холос.

1940 йилда Швеция икки ўт орасида қолади – ғарбда Адольф Гитлер кенг миқёсдаги босқинчилик урушларини олиб борар, шарқда  эса Россия ва Финландия ўзаро муносабатларни ҳарбий ҳаракатлар орқали ойдинлаштириш учун курашга чоғланган эдилар (1939-1940 йиллардаги совет-фин уруши). Швеция бундай мураккаб сиёсий вазиятда, юз бераётган барча воқеалардан хабардор бўлиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилар ва бу пухта ишланган жосуслик ҳисобига амалга оширилар эди.

Дастлаб Т52 ёрдамида бажарилган хабарларни ўқиш имкони йўқ эди, аммо математика профессори Арне Бёрлинг ушбу сирли кодни очишга киришади. У қисқа вақт ичида нафақат Т52 да ёзилган хабарларни ўқишни, балки матн тузишда ишлатилган кодни ҳам топади. Шу вақтдан бошлаб, Швеция нацистларнинг ўта махфий хабарларини ўқиш имконига эга бўлади ва шу туфайли биринчилар қатори Гитлернинг режалари ҳақида олдиндан хабардор бўлади.

Сирли кодни қандай топганлиги ҳақида Бёрлингдан сўрашганда, у: «Фокусчи ўз сирларини ҳеч қачон ошкор қилмайди» деб жавоб берган. Арне Бёрлинг 1986 йилда оламдан ўтди ва умри давомида ўз сирини ҳеч ким билан бўлишмади. Ундан сўнг ҳеч бир мутахассис Т52 нинг кодини оча олмади ва бугунги кунгача ҳам у сирлигича қолмоқда.

Морис Уорд ва мусаҳкам пластик формуласи. Ўтган асрнинг 80-чи йиллар ўрталарида англиялик ихтирочи Морис Уорд, Цельсий бўйича 10 000 градус ҳароратга Maurice Wardва Хиросимага ташланган атом бомбаси қувватидан 75 баробар катта зарба қувватига чидамли бўлган пластикни ихтиро қилади. Ихтирочи ушбу материални «Starlite» деб атайди ва ўз ихтиросини ҳақиқатдан ҳам фавқулодда юксак ва оламшумул қурилмаларни яратишга қодир бўлган бирорта компанияга сотишга қарор қилади. Албатта Американинг “Аэронавтика ва коинотни тадқиқ қилиш бўйича миллий агентлиги (National Aeronautics and Space Administration)” NASA ушбу материални сотиб олиш истагини билдиради. Чунки материал ўзининг енгиллиги ва фавқулодда чидамлилиги билан коинотга парвозлар ва коинот объектларини қуриш соҳасида улкан бурилиш ясаши мумкин эди. Аммо Уорд, кўплаб компанияларнинг муаллифга ҳеч қандай мукофот тўламасдан ушбу ихтирони қўлга киритишга ҳаракат қилаётганларини сезиб қолади ва ўзининг энг муваффақиятли лойиҳасининг формуласини сотишдан бош тортади. Морис Уорд 2011 йилда ўта чидамли материалнинг сирини ҳеч кимга ошкор қилмасдан вафот этади. У фақатгина ўз ихтироси формуласининг таркибига 20 дан ортиқ органик полимерлар ва сополимерлар ҳамда унча кўп бўлмаган миқдорда керамик  материаллар киришини айтган холос.

Никола Тесла ва симсиз электр узатиш. Ўз давридан анчагина илгарилаб кетган буюк олим, Никола Тесла номи физикадан узоқ бўлган одамларга ҳам яхши таниш. TeslaБироқ фан оламидаги ўзининг машҳурлигига ва кўп сонли ихтироларига қарамасдан, у ўзининг энг улкан: бутун ер шари бўйлаб симсиз ва текин электр узатиш лойиҳасини ҳаётга тадбиқ қилишга улгура олмади.

Унинг ғоясининг асосий моҳияти, Ернинг ионосферасидан ва бевосита заминимиздан электр ўтказувчи сифатида фойдаланиш учун ниҳоятда баланд минора қуриш (ушбу минорани у, Ворденклиф деб атаган, бироқ у кўпчилик учун “Тесла минораси” номи билан машҳур) ва Ер шарининг исталган нуқтасида электр токига эга бўлиш эди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Тесла 1905 йилда ўз тажрибаларини бошлайди. Аммо тажрибалар бошланганидан кўп ўтмасдан АҚШ ни ўз домига тортган таназзул натижасида юқори харажатли объектни қуриш ишлари тўхтаб қолади.

Тесла, 1943 йилда вафот этади ва симсиз электр тармоғини яратиш ғоясининг сирини ўзи билан олиб кетади. Балки у ўз олдига бундай мақсадни қўймаган бўлиши мумкин, аммо воқелик шундан иборат. Гап шундаки Тесла ўзининг барча ҳисоб-китобларини миясида сақлаган ва шу сабабли ҳам унинг ёзувлари узуқ-юлуқ, чалкаш бўлиб, катта қисми қисқа лавҳалар ва хомаки ҳисоб-китоблардан иборат ва асосий моҳиятини очиш имконияти жуда кам.

Йоган Бесслер ва абадий двигатель. 1712 йилда немис ихтирочиси Йоган Бесслер абадий двигатель яратганлигини эълон қилади. У 5 йил давомида бир нечта тажрибалар ўтказади ва ўз ғоясининг ҳақиқатдан ҳам фавқулодда янгилик эканлигига ўша давр илмий жамоатчилигини ишонтиришга эришади.

Johann BesslerҚурилманинг конструкцияси, бир неча килограмм оғирликдаги юкни кўтара оладиган, диаметри тахминан икки метрлар атрофида бўлган ғилдирак бўлган. Расмий тажриба давомида олиб борилган ёзувларда, қурилманинг 54 кун давомида ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз узлуксиз ишлаганлиги ҳақида қайдлар битилган. Ушбу тажрибага гувоҳ бўлганлар орасида атоқли математик олимлар ва файласуфлар ҳам иштирок этишган, аммо улардан бирортаси ҳам қурилманинг ишлаш тамойилини тушунтириб (ёки тушунмаган) бера олмаган.

Бесслер ўз ихтиросининг сирини очиш эвазига 20 минг фунт стерлинг талаб қилган. Ўша даврдаги Россия императори Петр биринчи ушбу ихтирога юқори баҳо берган ва ушбу “абадий двигатель” ни сотиб олишдан олдин, Лейден университети (Голландиянинг Амстердам шаҳрида жойлашган) профессори, математик ва астроном Вильгельм Гравезанддан маслаҳат сўраган.  Ушбу ҳаракатдан хабар топган Йоган Бесслер эса буни “абадий двигатель” сирини ўғирлашга интилиш деб тушунган ва шу заҳотиёқ ўз ихтиросини йўқ қилган. У физиканинг мавжуд бир нечта қонуниятларини инкор қилувчи конструкциясининг сирини кейинчалик ҳам ҳеч кимга ошкор қилмади ва шу кўйи дунёдан ўтиб кетди. Замонамиз олимлари унинг ёзувларини диққат билан ўрганишган ёки унинг “двигатели” ни қуришга уриниб кўришган, бироқ барча уринишлар бефойда кетди. Демак хулоса шундан иборатки, назаримда Йоган ниҳоят даражада муғомбир, айёр бўлган ва қандайдир йўл билан олимларни ва тажрибага гувоҳ бўлганларни чалғитган бўлиши мумкин деб ўйлайман.

Эдвард Лидскалнин ва улкан тош бўлакларини кўчириш. Эдвард Лидскалнин – АҚШ га кўчиб келган латвиялик иммигрант бўлиб, 12 январь 1887 йилда таваллуд Edward Leedskalninтопган. У Флоридада “Маржонли қалъа” деб аталган иншоотни  бунёд этган. Унинг бўйи унчалик ҳам узун бўлмаган (1,6 метр атрофида) ва  оғирлиги тахминан 50 кг бўлган. Аммо бундай камтаргина бўй ва оғирлик, унга 30 тонна атрофидаги улкан тош бўлакларини битта ўзи ташиб келиши учун етарли бўлган. Қизиғи шундаки у доим бир ўзи ёлғиз ишлаган. Унинг ишлашини кўрган камсонли гувоҳлар эса турли хил фикрларни айтишган: иккита ёш ўспиринлар улкан тош бўлакларининг ҳавода қандай осилиб турганини кўришганлигини тасдиқлашганлар; бошқалар эса ёғочдан ясалган штативга ўхшаш таглик қурилма ва бир нечта арқонлар (ҳолбуки бундай катта кўламдаги тошларни кўтариш учун ушбу жиҳоз ҳам етарли даражада бақувват бўлмаган) билан ишлаганлигини таъкидлашган. Айтишларича, Эдвард Лидскалнин қандайдир кичкина қора қутичадан фойдаланган. У ушбу қутичани “барқарорлаштирувчи абадий двигатель” деб атаган (perpetual motion holder).

Муаллиф томонидан, қалъанинг  мажмуаларини ва тош ҳайкалларини қуриш учун ишлатилган  тошларнинг умумий оғирлиги 1100 тоннани ташкил этади ва уни қуришга 28 йил сарфлаган.

1984 йилда Америка ҳукумати маржонлар қалъасини, мамлакатнинг тарихий ёдгорликлари сафига қўшди. Ҳозирги кунгача ҳам уни кўриш учун сайёҳларнинг кети узилмайди. Яна бир қизиқ воқеа: 1986 йилда шу пайтгача беш ёшли бола ҳам оча олиши мумкин бўлган 9 тонналик  чиғириқли эшик (расмга эътибор қилинг) бузилиб қолади, на муҳандислар ва на олимлар уни тузата олмадилар –оқибатда кўтарма кран билан уни бир чеккага суриб қўйишга тўғри келди.

Coral-castle

Лидскалниннинг ўзининг таъкидлашича, у Миср эҳромларининг сирларини очган. Таассуфки, у ўз сирларини инсоният билан бўлишишга улгурмади (балки ҳоҳламагандир) ва 1951 йилда  64 ёшида ошқозон саратони касаллигидан вафот этди.

    Муаллиф: ©usm.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

17 − 13 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз