Юртимизда

Ока, келинг, би-ир кулишамиз!!!

«ЎРИНДОШ»

(ҳажвия)

Саксонбой машинасини секинлатиб муюлишга етганда тўхтатди. Йўл ўртасида қора чарм куртка кийган, қўлида ола таёқ ушлаган ДАН ходими турарди. У таёғини шу қадар секин қимирлатиб йўл ҳаракатини бошқарардики, тортинчоқлигиданми, ҳар таёқ кўтарганда юзлари қизариб-қизариб қўярди.

Саксонбойнинг машинасини кўрди-ю, таёғи ҳавода муаллақ қолди. Қаршисига яқинлашиб келаётган ҳайдовчининг кўзларига худди қуён каби қўрқув аралаш тикилиб олгач, оҳиста бош эгди.

— ДАН ходимимисан? — дағал оҳангда ундан сўради Саксонбой.

— Й-йўқ… Йўғ-э… Ҳ-ҳа… — айбдорона қўлини кўксига қўйди милиционер.

Саксонбой эса, уни бошдан-оёқ кузатаркан, норози бош чайқади.

— Сенмидинг кеча менинг машинамни тўхтатган? — сўради ҳамон совуқ оҳангда.

— Й-йў-ўқ… Мен бу ерга биринчи келишим…

— Майли… Қани, ҳужжатларни кўриб қўяйлик-чи!.. Чиқар ҳужжатни!.. Тўхта, кўзимга қара!.. «Куҳ» де-чи!.. Ичиб олганмисан дейман-а?..

ДАН ходими ранги оқариб, қўрқа-писа чўнтагидан гувоҳномасини чиқарди-да, Саксонбойга узатди. Шу аснода ичмаганлигини исботлаш учун «куҳ» деб қўйишни ҳам унутмади.

— Нимага соқолèíãни олмадинг? — сўрашда давом этди Саксонбой.

— Вақт бўлмаяпти-да, ўртоқ… Ҳар куни иш, иш!..

— Иш кўп дегин?.. Бўпти… Наркотиклар, чет эл валюталари… Агар яшириб олган бўлсанг, айтиб қўяй, жазолайман!..

— Йўқ, Худо асрасин унақа нарсаларни олиб юришдан!.. — жавдираб Саксонбойга тикилди ДАН ходими.

— Нега ёқанг кир?.. Этигингни нимага тозаламай постга чиқдинг?.. — Саксонбой милиционернинг кирланган этигига жирканганнамо қараб қўйди.

— Ока… Бир қошиқ қонимдан кечинг!..

— Вей, мени қизиқтирмайди! — деди Саксонбой. — Қани, жаримасига ўн марта ётиб-тур!.. Тез бўл!..

Милиционер шоша-пиша «тўрт оёқ»да туриб буйруқни бажара бошлади.

— Тиббий кўрикдан қачон ўтгансан?

— Ўтган ойда.

— Проктологдан маълумотноманг борми?

— Бор…

— Гинекологдан-чи?

— Ие… Ока… Мен, ахир… Эркак киши бўлсам…

— Худди шу нарсани гинеколог тасдиқлаб бериши керак эди! — бақириб берди Саксонбой.

— Ана, ўн марта ётиб-турдим! — ниҳоят ҳансираб қаддини ростлади милиционер.

— Нега камаринг бўшаб қолибди?..

Милиционер камарига қараб олгач, ўзининг ташқи кўринишидан хижолат чекди шекилли, яна айбдорларча бош эгди.

Саксонбой ҳам унинг ҳолатини сезиб турарди. Аммо ўзига ёқиб қолган бу ДАН ходимини осонликча қўйиб юборгиси келмасди.

— Хў-ўш… Гувоҳномангни менинг уйимдан оласан!..

— Келинг… Шу ернинг ўзида келишиб қўя қолайлик! — Саксонбойга умидвор термèлди милиционер.

— Яхши… Хў-ўш… Юз эллик кўкида берасан!..

ДАН ходими ўзича нималардир деб шивирлаган кўйи чўнтагидан айтилган пулларни чиқариб Саксонбойга узатди.

— Энди кетсам майлими? — сўради у гувоҳномасини чўнтакка жойларкан.

— Йўқол! — деди Саксонбой…

Бир маҳал қараса, ҳов нарида бир талай ДАН ходимларини ҳайдовчилар асир қилиб олишибди. Ҳаммасини автомат билан елкасига туртганча, қаёққадир олиб кетишяпти.

— Вей, — эндигина кетишга чоғланган милиционерни тўхтатди Саксонбой, — Анавиларни қаерга опкетишяптийкин, билмайсанми?

— Уларними? — ДАН ходими асирларга қараб уф тортди. — Отишга опкетишяпти…

— Ҳов, бу ёққа кел ҳамманг! — ўтиб бораётган милиционерларга бақирди Саксонбой. — Қани, ҳамманг бараварига ётиб-тур, ётиб тур!..

— Ҳой, дадаси, сизга нима бўлди?.. — Саксонбой чўчиб ўрнидан туриб кетди. Кўзларини ишқалай-ишқалай, тепасига қараса, хотини йиғламсираб турибди. — Нима бўлди сизга?.. Ўмон туш кўрдингизми?..

Саксонбой сал ўзига келгандек, обдон керишиб олди-да, хотинига қараб жилмайди.

— Хотин, умримда бунақанги ширин туш кўрмаганман. Ҳеч қачон бу қадар маза қилмаганман. Қани, нонуштани тайёрла, мен автоинспекцияга бориб гувоҳномамни қайтариб олишим керак ҳали!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

11 − шесть =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз