Тошкентда “тез ёрдам” юраги хуруж қилган беморни даволашга кечикиб келди

0

Тошкентда юраги хуруж қилган кекса аёлга тез ёрдам кўрсатишга чақирилган шифокорлар гуруҳи ярим соатдан кўпроққа кечикиб келди.

“Даракчи” нашри билдиришича, мазкур ҳолатдан арз қилган беморнинг невараси Надежда Ермакова шифокорларнинг хатти-ҳаракатини “лоқайдлик” деб атаган. Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош врачи ўринбосари Эльвира Ермановага кўра, “тез ёрдам” чақирувга сабаб бўлган хасталикнинг турига қараб 15 дан 30 дақиқагача вақт оралиғида етиб бориши керак.

Агар етиб келган тиббий гуруҳ беморни шифохонага ётқизишдан бош тортса, 236-73-60, 236-73-32 рақамлари орқали станция етакчи мутахассисларига мурожаат этиш мумкин.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here