Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 7 январ 2017 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

7Агар 7 январ куни виждонингиз қийнала бошласа, бунинг асл сабабини топишга уриниб кўринг. Башарти бирор танишингиз ё қариндошингизни ранжитган чиқсангиз, дарҳол бориб узр сўрашиингиз лозим бўлади. Бугун ҳаётингиздаги тушкун лаҳзалар, ҳолатларни нари суринг ва қувноқроқ бўлинг. Шунда молиявий аҳволингиз яхшилана боради, саломатлигингизга путур етмайди. Иложини топсангиз, юз-қўлни чайиб астойдил тавба қилиш йўлларини қидиринг.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

7 январ куннинг биринчи ярмида сизни энг яқин инсонингиз билиб-билмай ранжитиши кутилади. Аммо уни қарғаманг, аксинча кечиринг, майли, тилда кечирмасангиз-да, дилда кечиринг. Қасос олиш йўлларини асло кўзламанг. Бугунги қасос бир умрга татиши мумкин. Ундан кўра, даромад олиш ва саломатликни яхшилаш билан банд бўлинг. Кечқурун кимдир сиздан қарз олган бўлса, қарзини қайтариши мумкин.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

Бугун эгизаклар буржида туғилганлар учун қувончли кун бўлади. Ҳар қадамда бахтиёрлик, мамнунлик сизга ҳамроҳлик қилади. Куннинг иккинчи ярмида иммунитетни кўтариш йўлларини қидиринг, акс ҳолда қиш куни дафъатан шамоллаб қолишингиз эҳтимоли бор. 7 январ куни майда-чуйда ишлар билан ўралашиб овора бўлманг, барибир охиригача адо этолмайсиз. Кечқурун руҳан тетикликка ундовчи машғулотлар билан банд бўлинг.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

Қисқичбақа буржида туғилганлар ёлғизликни хуш кўришмайди. Шунинг учун бўлса керак, сиз кун бўйи энг яқин инсонлар қуршовида бўлишга интиласиз. Юлдузлар куннинг иккинчи ярмида қариндошларни меҳмонга чақиришни маслаҳат беришади. Бу сизнинг шахсий ҳаётингизда ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Кечқурун ўтиб кетган қавм-қариндошлар ҳақига дуо ўқишни унутманг.

Арслон (24. 07- 23. 08)

7 январ куни ҳаётингиз хилма-хил ҳодисаларга бой бўлади. Дўстларингиз ҳам сизга бир олам қувонч улашишни мўлжаллаб туришибди. Дарвоқе, бугун янги йил байрамидан олдин жанжаллашиб қолганлар билан ярашиш учун қулай фурсат бор, ўтказиб юборманг. Бунинг учун уят ва ғурурни бир четга суриб қўйинг.

Паризод (24. 08-23. 09)

7 январ куни паризод буржида туғилган тадбиркорлар, тижорат вакиллари хайрия ишлари билан банд бўлиб, ночорларга яқиндан моддий кўмак беришлари кутилади. Бу умрида хайр-эҳсон қилмайдиганларга бир мактаб бўлса ажаб эмас. Иш жойингизда эса иложи борича раҳбарлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Бу келгуси ҳаётингизда муҳим аҳамиятга эга. Саломатликни ҳам унутиб қўйманг, агар ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, ўзингизча дорилар ўйлаб топмай, врач қабулига шошилинг.

Тарози (24. 09-23. 10)

Агар 7 январ куни фақат яхши нарсалар ҳақида ўйласангиз, фаришталар омин деб кун бўйи юзингиздан табассум аримаслиги тайин. Ҳаётда ўзингизга халал бераётган тўсиқларни олиб ташланг ва олға қадам босинг. Кечқурун яқин дўстлар билан хушчақчақликда вақт ўтказишингиз кутилмоқда. Бугун олис сафарга отланиш яхшилик келтирмайди. Уй олди-сотдиси, уй таъмири аксинча муваффақият келтиради.

Чаён (24. 10-22. 11)

7 январ куни ишларингиз бароридан келишини юлдузлар башорат қилишган. Ишларингиз маъқул тушиб раҳбарлар сиз учун алоҳида мукофот ажратиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечки пайт қариндошларни меҳмонга чақиринг ёки ўзингиз уларникига меҳмон бўлиб боринг. Эсда тутинг, бугун тавба қилиш, ўтганлар ҳақига дуо ўқиш келгуси ҳаётингиз янада гуллаб-яшнашига туртки бўлиши мумкин.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

7 январ куни ҳар галгидек соддадиллик ва очиқ кўнгил билан иш тутинг. Шунда дўстларингиз, тарафдорларингиз янада кўпаяди. Куннинг иккинчи ярмида олисдан ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Бу хабар кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатади. Соғлиқ масаласини биринчи ўринга қўйинг, уни пулга сотиб олиб бўлмайди. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишдан сақланинг.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

Оилали, фарзандлилар бугун ажойиб турмуш ўртоғи, меҳрибон ота-она эканини яна бир карра намойиш этсалар фойдадан холи бўлмайди. Кун бўйи уй, рўзғор юмушлари учун ҳам вақт ажратинг. Ўтган яқинларингиз ҳақига дуо ўқинг, Яратгандан ўзингизга узоқ умр сўранг. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилишган.

Қовға (21. 01-19. 02)

7 январ куннинг биринчи ярмида ажойиб бир одам билан танишасиз. Тушдан сўнг руҳан етуклик, илиқ муносабатлар ва ишлар кушойиш топиши учун елиб-югуришингиз кутилади. Хонадонингизда яқин инсонлар учун байрам дастурхони тузасангиз зиён қилмайди. Соғлиғингиз ҳақида қайғуришни ҳам ёддан чиқарманг. Кечқурун олисдан муҳим хабар эшитишингиз мумкин. Бу профессионал ишингиз билан боғлиқ бўлса ажаб эмас.

Балиқ (20. 02-20. 03)

Бугун балиқ буржи вакилларининг аксарияти ҳаётнинг асосий қонуни сўзда эмас, амалиётда эканини исботлашлари эҳтимолдан холи эмас. Кун бўйи тингловчи вазифасини бажаринг, ҳаракат эса сусаймагани маъқул. Сиз айнан бугун яқин қариндошларга ҳар жабҳада кўмак беришингиз ва ўз ҳаётингиз ҳақида қайғуришингиз шарт. Бу шахс сифатида мукаммаллашишингизда муҳим рол ўйнайди.

Омон бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

2 × три =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз