Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 8 январ 2017 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

88 январ куни эрталаб кайфиятингиз тушкунлик ҳолатида бўлиши кутилади. Миянгизни яқин ўтмишдаги турли кўнгилсизликлар чирмаб сизга тинчлик бермаслиги мумкин. Бундай вазиятда ўзингизни мажбурлаб ҳолатдан чиқишингиз талаб этилади. Акс ҳолда ишларингизга ҳам тушкун кайфият ҳукмини ўтказиши ҳеч гап эмас. Ҳасадчилар, ғийбатчилар, ичида кўмири борлардан нарироқ бўлинг. Кечқурун оила аъзоларингиз билан вақт ўтказинг.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

8 январ куни қариндош-уруғлар, яқинларингиз билан кўпроқ мулоқотда бўлишингиз тавсия этилади. Бу орангиздаги меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди. Олис сафарга чиқиш, янги танишувлар ва фойдали шартномалар, муҳим ҳужжатларни имзолаш учун бугундан қулайини топа олмайсиз. Агар ҳар бир ташвишли манзарага кулиб боқсангиз, ишонинг, ташвиш булутдек тарқалиб, ўрнини қуёш нурлари чулғай бошлайди.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

Илтимос, 8 январ куни ўз муаммоларингизни ҳал этишда бировларни аралаштирманг. Бу муаммони чигаллаштиради холос. Яхшиси, Оллоҳимдан астойдил сўранг, у адолатпарвар, албатта мушкулингизни осон қилади. Молиявий масалада ҳам тартиблилик, эҳтиёткорликка алоҳида эътибор беринг. Дарвоқе, кечқурун кимдандир қарзингиз бўлса, албатта қайтаринг.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

8 январ куни хаёлларингиз, режаларингиз чалкашлик гирдобида қолиши кутилади. Шунинг учун илож топсангиз, дўстлар билан табиат қўйнида дам олиб қайтинг. Агар муаммоларни ёлғиз ҳал этишингизга кўзингиз етмаса, ташлаб қўйинг. Вақт-соати етганда ўз-ўзидан ҳал бўлаверади. Оила қурмаганлар эса бугун ҳақиқий ишқий саргузаштлар, романтик учрашувлар ифоридан маст бўлишлари нақд бўлиб турибди. Саломатликни асраган ҳолда ташқарида кўп туриб қолманг, акс ҳолда учрашув татимай қолиши мумкин.

Арслон (24. 07- 23. 08)

8 январ куни янада мулоҳазалироқ бўлинг ва яқин ўтмишдаги хатоларингизни ёдга олинг. Шунда эски хатолар такрорланмаслиги мумкин. Иш жойингизда раҳбарлар билан асло тортишманг, бу сизнинг зиёнингизга ишлаши тайин. Куннинг иккинчи ярмида соғлиқ масаласига жиддий муносабатда бўлинг, овқатланиш тартиб ва меъёрларини бузманг. Кечки пайт сурункали хасталиклар қўзғолон қилиш хавфи бор, олдини олиб врачга учраб қўйсангиз, ёмон бўлмайди.

Паризод (24. 08-23. 09)

8 январ куни ҳеч кимдан нажот кутманг. Ҳатто жарга қулаётган бўлсангиз ҳам бировлар кўмаги ўрин ўтмайди. Фақат худойимга ва ўз кучингизга ишонган, суянган ҳолда иш тутинг. Агар яқин инсонингизни ранжитган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида албатта узр сўранг, ярашинг. Олис сафарга чиқиш, танишувлар ва келажак режаларни муҳокама қилиш учун 8 январ куни қулай кечади.

Тарози (24. 09-23. 10)

8 январ куни юлдузлар шахсий ҳаётингизда қувончли лаҳзалар юзага келишини башорат қилишмоқда. Бугун янги уйга кўчиб ўтиш, қўшимча даромад олиш илинжидаги ҳаракатлар омад келтиради. Агар депрессия ҳолатига тушиб қолмай десангиз, яхши-ёмон одамлар билан суҳбатлашганда, тингловчи ролини ўйнанг. Кечқурун пул масаласида ажойиб хабар эшитишингиз кутилади.

Чаён (24. 10-22. 11)

Чаён буржида туғилган тадбиркорлар дўппини осмонга отаверсалар ярашади. 8 январ куни улар хориж фирмаларидан бири билан шартнома имзолашлари мумкин. Тушдан сўнг баъзи дўстларимиз ажойиб бир инсон билан танишишлари эҳтимолдан холи эмас. Бу танишув келгусида тақдирингизни гулзорга айлантириши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида қўлингизга мўмай пул келиб тушишини юлдузлар башорат қилишган. Кечқурун дўстлар даврасида дам олишингиз кутилмоқда.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

8 январ куни ўқотар буржининг баъзи вакиллари танишувлар ва янги ишга таклифлар доирасида жуда ҳушёр бўлишлари лозим. Акс ҳолда кимлардир сизни чув тушириб кетиши ҳеч гап эмас. Ҳар бир ташлаётган қадамингизни ўйлаб босинг. Агар спортнинг экстремал турлари билан шуғулланишни ихтиёр қилсангиз, жуда эҳтиёт бўлинг, жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Саломатликни асранг, авайланг.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

8 январ куни сиз ҳар бир ҳаракатларингиз, амалга оширган ишларингиз хусусида мулоҳаза қилишингиз шарт. Қаердадир хатога йўл қўйганингизни англасангиз, дарҳол бу хатони тузатишга ҳаракат қилинг. «Ҳечдан кўра кеч», деган ҳикмат беҳуда айтилмаган. Интернет орқали баъзиларга янги иш таклиф этишлари мумкин. Билим олиш, руҳан етукликка эришиш, спорт билан шуғулланиш учун бугун жуда қулай кечади. Саломатлигингизни асраш, ўзингизни парваришлаш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Қовға (21. 01-19. 02)

Бугун сиз барча ишларни йиғиштириб қўйсангиз-у, яхшилаб дам олсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки 8 январ куни бажарган ишларингиз сизга фақат ташвиш келтириши кутилади. Беҳуда вақт йўқотганингиз, асабийлашганингиз қолади. Бугунги кун даволаниш учун жуда фойдали кечади. Шахсий ҳаётда ҳам йўл-йўлакай учрайдиган муаммолардан нари бўлинг. Кечқурун олисдаги қариндошлардан бири ҳақида кўнгилсиз хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

Балиқ (20. 02-20. 03)

8 январ балиқ буржида туғилган ижодкорлар учун муваффақиятли кечади. Сиз янги дўстлар орттирасиз, оҳори кетмаган ғоялар миянгизни чулғаб олади. Атрофдагилар билан муносабатларда сергакликни қўлдан берманг. Кечқурун фирибгарлар таъқибида қолишингиз хавфи бор. Соғлиққа алоҳида эътибор қаратинг. Керак бўлса, муолажаларни бошланг. Кечқурун вақтингизни фақат яқин инсонингизга бағишланг.

Омон бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

11 − девять =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз