Юртимизда

Олимлар қулоқни пахтали чўпчалар билан тозаламасликка чақирди

Американинг отоларингология академияси қулоқлар гигиенаси бўйича янгиланган клиник қўлланмани чиқарди, деб ёзади TJournal.

Қулоқдаги олтингугурт организмнинг эшитиш йўлини ҳимоя қилиш, мойлаш ва тозалаш учун мўлжалланган секрети (шираси) ҳисобланади. Эшитиш йўли терисининг мугуз қатлами кўчиши пастки жағ ҳаракати билан биргаликда олтингугуртнинг аста-секинлик билан ташқарига силжиб чиқишини таъминлайди. Кўпчилик одамларда эшитиш йўлининг ўзига хос анатомик ва физиологик хусусиятлари туфайли, қулоқда кўп миқдорда олтингугурт тўпланиб қолади.

Ташқи эшитиш йўлини тозалашда баъзилар ёрдамчи воситалар, масалан, пахтали чўпчалардан фойдаланади. Аммо, янгиланган қўлланма муаллифлари тадқиқотларга таяниб фикр билдиришича, бундай амалиёт номақбулдир.

Хусусан, олимлар қулоқларни ҳаддан ташқари кўп ювиш ва уларни бегона буюмлар киритиш орқали тозалашдан воз кечишни тавсия қилади, чунки бу эшитиш йўлига салбий таъсир кўрсатиши, инфекция ва қулоқ суякларининг жойидан силжишига олиб келиши мумкин.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

20 − девять =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз