Юртимизда

Қийиқ кўзлилар учун мос келадиган макияж

Ҳар бир қиз ўзига хос қиёфали кўринишга эгадир. Лекин биз қиёфамиздан ҳамма вақт ҳам мамнун бўлавермаймиз. Бизга бундай ҳолатдан чиқишга яхши макияж ёрдам беради. Усталик билан қилинган мукаммал макияж кўзни каттароқ ва кенгроқ қилиб кўрсатишга ёрдам беради. Бу мақолада сиз қийиқ кўзлар учун бир неча макияж сирлари билан танишасиз.

Қийиқ кўзлар каттароқ кўриниши учун оч рангли, яъни кумуш,оқ ва оч сариқ рангли тенлар керак бўлади. Уларни нафақат қовоққа, балки қош тагига ҳам суриш тавсия қилинади.

Кўпинча кўзлар бир-биридан жуда узоқда жойлашган бўлади. Буни тўғрилаш учун кўзларни қорачиқ рангидаги тенлар билан бўяш зарур бўлади.

Туш ҳам кўзнинг шаклини ўзгартиришга ёрдам беради. Киприклар бир неча қават қилиб бўялса ва бироз қайрилса кўзлар каттароқ кўринади.

Қошларга ҳам эътибор қаратиш жуда муҳимдир. Агар қошлар ингичка ва эгри бўлса, кўзлар сезиларли даражада каттароқ кўринади. Ёйсимон қошлар ҳам диққатни ўзига жалб қилади. Тўғри шакл берилгандан сўнг, қошларни махсус чўтка ёрдамида тараш ва гель суриб қўйиш зарур.

Қийиқ кўзли ва кўзи катта бўлмаган қизларга макияж учун оқ рангли қаламдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бундай қалам билан кўзнинг ички бурчакларини бўяш керак бўлади. Кўзлар каттароқ кўриниши учун макияжда тўқ ранглар, қора қалам ва тўқ рангли подводкалардан фойдаланиш мумкин эмас. Шунингдек, пастки киприкни ва кўз айланасини ҳам бўяш тавсия қилинмайди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

12 − десять =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз