Юртимизда

2022 йилга келиб инсонлар юлдуз пайдо бўлишини кузатишлари мумкин

2022 йилда инсонлар ҳеч қандай махсус қурилмаларсиз икки юлдуз тўқнашиши натижасида янги юлдуз пайдо бўлишини кузатишлари мумкин бўлди, дея хабар бермоқда RIA Novosti Times нашриётига таянган ҳолда.

Янги самовий жисм икки юлдуз тўқнаш келиши оқибатида пайдо бўлди. Ушбу ҳодиса милодий III асрда бўлиб ўтган. Лекин ёруғлик Ергача етиб келиши учун 1,8 минг йиллар вақт кетди.

Янги юлдуз Оққуш юлдуз туркумида пайдо бўлди. Икки юлдуз тўқнашиши оқибатида пайдо бўлган ёруғлик шунчалик кучлики, бир неча кун давомида кечки осмондаги энг ёрқин обектлардан бирига айланиши мумкин.

Астрономнинг ҳисоб-китобига кўра, инсонлар ушбу ҳодисани 2022-йилда кузатишлари мумкин бўлади. Лекин ҳисоб-китоб натижаларидаги хатолик бир неча йилни ташкил этади. Агар Молнара тахминлари тўғри бўлиб чиқса, у ёруғлиги Ерга етиб келмасдан туриб юлдузнинг пайдо бўлишини аниқлаган тарихдаги биринчи олим бўлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

13 − два =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз