Юртимизда

Дунё мутахассислари қариш устидан ғалабага эришиш арафасида туришибди…

Яқинда Майо клиникаси олимлари яратган янги дори воситаси одам организми қаришини сезиларли даражада секинлаштира олади. Дори анъанага кўра, сичқонларда синаб кўрилгач, жониворлар одатдагидан тезроқ югура бошлашди. Уларнинг умри ҳам узайиши кузатилди. Айтишларича, бу дори теридаги қариб бориш натижасида йиғилиб қолган тўқималарни ўлдириб, янги тўқималар ҳосил бўлишини таъминлайди. Шу нарса организм ёшариши учун хизмат қилади.

— Одам организмида ҳам худди шундай тўқималар қолдиғи мавжуд, — деди олимлардан бири. — Улар сони йиллар ўтгани сайин ортиб бораверади. Агар шу тўқималарни йўқ қилиб, ўрнига янги тўқима ўстирилса, организмда ёшариш палласи бошланади…

Аммо олимлар ҳозирча янги дори воситасини клиник синовларга жалб этиш фикридан йироқ. Сабаби, дорининг юрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб қўйиши мумкинлигидан чўчишяпти. Қачонки, шу нарса аниқланиб, дори юракка салбий таъсир этмаслигига амин бўлишса, клиник синовлар бошланади.

The Daily Mail

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

четыре × 2 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз