Юртимизда

Иблис салтанати (335-қисм)

— Рустамжон ҳечам қулоқсиз боламас. Ёши ўтиб кетаяпти-да. Уйлантириш керак.

— Агар шу аҳволинг бўладиган бўлса, эртага мен ҳам уйлантириб қўй, дейман. Қанча пайтдан бери ейишга бирон нима олиб келармисан ё қизларга буюрармисан, деб қараб турибман, қимирлагинг келмайди.

Саодат опанинг қовоғи осилиб кетди. Пишиб етилиб, ташқарига чиқиш учун бўғзига келиб навбат кутиб турган сўзларини қайтадан ичига ютиб, ортига бурилди ва тўғри ошхонага борди-да апил-тапил бир коса овқат сузди. Сўнг олиб келиб эрининг олдига қўйди. Бунгача Анвар Турсунович ҳам шоша-пиша битта сигаретани чекиб қолдиғини кулдонга босиб бўлганди.

— Заҳарни ичингизга ютиб бўпсиз-ку, овқат нима керагиди сизга? — кесатди Саодат опа.

— Пачкада битта қолган экан, увол бўлмасин деб чекиб қўя қолдим, — дея жилмайди Анвар Турсунович.

— Увол бўлмаса ундан нарига ўтиб кетмайдими? Тавба, азиз қилган нарсасини қаранг…

— Бўпти, хотин ака, бояги гапингизни гапиринг, чала бўлиб қолганди. Бошқа мавзуга кейин навбат берамиз, — дея Анвар Турсунович бир қошиқ насибасини оғзига солди-да, иштаҳа билан чайнай бошлади.

— Адаси, сизга жиддий гапираяпман. Жиянингиз бир-икки кундан бери битта ўртоғини уйга олиб келаяпти…

— Бахшулло, тоғлик бола. Соддагина, кўнгли тоза, давом этинг. Лекин айтмоқчи бўлган гапингизга унинг мутлақо алоқаси йўқ. Хўш, Рустамни уйлантириш керак. Аммо кимга?

— Анави қизга. Исми Нигора эди. Жиянингизнинг ўзи бир-икки кундан кечиктирмай совчиликка боринг, деди. Бўлмаса…

— Бўлмаса, сабри тугаб, ўзи олиб келади уйга. Тўй-пўйнинг кераги йўқ, — дея яна хотинининг гапларини тўлдирди Анвар Турсунович, — шу қизни айтишингни кўнглим сезиб турувди. Энди битта гап: мен унақанги оиладан келин қилишга бутунлай норозиман. Агар менинг хоҳишим билан унинг сариқ чақалик иши бўлмаса, бориб опамдан розилик олсин-да, уйланаверсин. Тўй қиладими ёки шундай уйига олиб борадими, ишим йўқ.

— Ўйлаб гапираяпсизми, адаси? Иккови бир-бировига кўнгил қўйган экан, нима қиласиз, айириб? Рустамжон калласини йўқотиб қўйганларданмас. Ундан кейин, қизни кўрмаганимда, у билан гаплашмаганимдаям сизга ишонардим. Ёмон бўлса, отаси ёмондир. Лекин қизи шундай тарбияли, шундай фаросатли…

— Шундай чиройли, бир пиёла сув билан қулт этказиб ютиб юборсанг бўлади.

— Эй-й, ҳазилингиз ҳам қурсин. Бориб ўзим опам билан гаплашаман. Кейин совчи бўлиб бораман. Сиз бўлсангиз тоға бўлиб, четда туриб томоша қилиб ўтираверинг. Сизга иш бўлса бўлди. Бошқа ҳеч нима қизиқтирмайди.

Саодат опа аразлаб чиқиб кетди. Ортидан Анвар Турсунович жилмайганча қараб турди-да, кейин косани бўшатиш билан овора бўлди. Қорни очлигидан, овқат ейишга берилиб кетиб, хотинининг дераза ёнида унга бир қараб ўтиб кетганини кўрмай ҳам қолди.

* * *

Анҳор бунёд бўлганидан бери жуда кўп нарсаларга гувоҳ бўлган. Бу ерда неча-неча ошиқларнинг суҳбатларию севги изҳорлари тингланмаган дейсиз. Қанча қизлар (баъзан йигитлар) муҳаббатдан чеккан изтиробларини тинчгина оқаётган сувга тўкиб соларди. Ҳеч кимга ошкор этилмайдиган сир аста-секин узоқ-узоқларга оқиб кетаверарди. Фақат бугина эмас, гоҳ-гоҳида сув сирнинг эгасини ҳам ўзи билан бирга олиб кетган. Бир қалқиган, икки қалқиган, шунча қайғуни бағрига сингдиришга чидолмай тўлғонган, аммо қурби етмагач, ноилож тақдирига тан берган. Сир эгаси сири билан бирга аста-секин анҳорнинг энг тубига тушиб, устидан оқаётган сувга ошно тутинган.

Бу анҳорнинг бошқа кўрганлари ҳам жуда кўп, ҳар бири алоҳида достон. Уларга тўхталиш, шундоғам семириб кетган қиссамизни баттар семиртириб юборади.

Кўприк устида оппоқ кўйлак кийган икки қиз пайдо бўлди. Иккисининг ҳам бўйлари тенг, гавда тузилиши ўхшаб кетади. Устидаги кийимлар бир хил. Яна улар бир пайтда келишди. Тағин битта одамни бир-биридан кам севмайди. Фақат бири севгани билан бирга  яшайди,  бошқаси айрилиқ гирдобида.

“Тавба, — ўйлади Дилдора, — оқ кийинишимни қаердан билибди? Асли сенга қора ярашарди. Ниятинг қора бўлганидан кейин… Бировнинг эрига осилиб, оқ кийиниб олганига ўлайинми?”

Дилоромнинг юзида табассум пайдо бўлди. Бу тасодиф унинг дилкашлигини оширди.

— Салом, — деди Дилдора зўрма-зўраки жилмайиб.

— Мени танимасангиз керак деб ўйловдим, — деди Дилором ҳам табассум билан.

— Бир умрга хотирамга муҳрланганингиздан кейин танимай бўларканми? Лекин аввалгидан ҳам очилиб кетибсиз. Очиқ кийиниш сизга сира ярашмаскан.

Дилдора оғзидан бундай гаплар чиқаётганига ҳам ҳайрон эди. Нияти: олифта, бировларнинг эрига кўз олайтирадиган қизни обдан ер билан битта қилмоқчи эди. Лекин Дилоромнинг юзидаги истара бунга йўл қўймади.

— Сиз аввал ҳам гўзал эдингиз, ҳозир ҳам шундайсиз, — дея дарров Дилором ҳам мулозамат қилди.

— Унчаликмасдир. Ҳар қалай, аёл киши оғирлашганидан кейин хунук бўлиб кетади, деб кўп эшитганман.

— Ни-ма?! Наҳотки? Муборак бўлсин! — деб Дилором келинчакни маҳкам қучоқлади-да, юзидан ўпди. — Зўр янгилик-ку!

Табиий, унинг қилиғи Дилдорага ёқмади. Силтаб ташламоқчи бўлди, лекин ўзини босди. Ҳовлиқмалик қилгиси келмади.

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Асарнинг кейинги қисмларини яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Иблис салтанати (1-қисм)

Иблис салтанати (2-қисм)

Иблис салтанати (3-қисм)

Иблис салтанати (4-қисм)

Иблис салтанати (5-қисм)

Иблис салтанати (6-қисм)

Иблис салтанати (7-қисм)

Иблис салтанати (8-қисм)

Иблис салтанати (9-қисм)

Иблис салтанати (10-қисм)

Иблис салтанати (11-қисм)

Иблис салтанати (12-қисм)

Иблис салтанати (13-қисм)

Иблис салтанати (14-қисм)

Иблис салтанати (15-қисм)

Иблис салтанати (16-қисм)

Иблис салтанати (17-қисм)

Иблис салтанати (18-қисм)

Иблис салтанати (19-қисм)

Иблис салтанати (20-қисм)

Иблис салтанати (21-қисм)

Иблис салтанати (22-қисм)

Иблис салтанати (23-қисм)

Иблис салтанати (24-қисм)

Иблис салтанати (25-қисм)

Иблис салтанати (26-қисм)

Иблис салтанати (27-қисм)

Иблис салтанати (28-қисм)

Иблис салтанати (29-қисм)

Иблис салтанати (30-қисм)

Иблис салтанати (31-қисм)

Иблис салтанати (32-қисм)

Иблис салтанати (33-қисм)

Иблис салтанати (34-қисм)

Иблис салтанати (35-қисм)

Иблис салтанати (36-қисм)

Иблис салтанати (37-қисм)

Иблис салтанати (38-қисм)

Иблис салтанати (39-қисм)

Иблис салтанати (40-қисм)

Иблис салтанати (41-қисм)

Иблис салтанати (42-қисм)

Иблис салтанати (43-қисм)

Иблис салтанати (44-қисм)

Иблис салтанати (45-қисм)

Иблис салтанати (46-қисм)

Иблис салтанати (47-қисм)

Иблис салтанати (48-қисм)

Иблис салтанати (49-қисм)

Иблис салтанати (50-қисм)

Иблис салтанати (51-қисм)

Иблис салтанати (52-қисм)

Иблис салтанати (53-қисм)

Иблис салтанати (54-қисм)

Иблис салтанати (55-қисм)

Иблис салтанати (56-қисм)

Иблис салтанати (57-қисм)

Иблис салтанати (58-қисм)

Иблис салтанати (59-қисм)

Иблис салтанати (60-қисм)

Иблис салтанати (61-қисм)

Иблис салтанати (62-қисм)

Иблис салтанати (63-қисм)

Иблис салтанати (64-қисм)

Иблис салтанати (65-қисм)

Иблис салтанати (66-қисм)

Иблис салтанати (67-қисм)

Иблис салтанати (68-қисм)

Иблис салтанати (69-қисм)

Иблис салтанати (70-қисм)

Иблис салтанати (71-қисм)

Иблис салтанати (72-қисм)

Иблис салтанати (73-қисм)

Иблис салтанати (74-қисм)

Иблис салтанати (75-қисм)

Иблис салтанати (76-қисм)

Иблис салтанати (77-қисм)

Иблис салтанати (78-қисм)

Иблис салтанати (79-қисм)

Иблис салтанати (80-қисм)

Иблис салтанати (81-қисм)

Иблис салтанати (82-қисм)

Иблис салтанати (83-қисм)

Иблис салтанати (84-қисм)

Иблис салтанати (85-қисм)

Иблис салтанати (86-қисм)

Иблис салтанати (87-қисм)

Иблис салтанати (88-қисм)

Иблис салтанати (89-қисм)

Иблис салтанати (90-қисм)

Иблис салтанати (91-қисм)

Иблис салтанати (92-қисм)

Иблис салтанати (93-қисм)

Иблис салтанати (94-қисм)

Иблис салтанати (95-қисм)

Иблис салтанати (96-қисм)

Иблис салтанати (97-қисм)

Иблис салтанати (98-қисм)

Иблис салтанати (99-қисм)

Иблис салтанати (100-қисм)

Иблис салтанати (101-қисм)

Иблис салтанати (102-қисм)

Иблис салтанати (103-қисм)

Иблис салтанати (104-қисм)

Иблис салтанати (105-қисм)

Иблис салтанати (106-қисм)

Иблис салтанати (107-қисм)

Иблис салтанати (108-қисм)

Иблис салтанати (109-қисм)

Иблис салтанати (110-қисм)

Иблис салтанати (111-қисм)

Иблис салтанати (112-қисм)

Иблис салтанати (113-қисм)

Иблис салтанати (114-қисм)

Иблис салтанати (115-қисм)

Иблис салтанати (116-қисм)

Иблис салтанати (117-қисм)

Иблис салтанати (118-қисм)

Иблис салтанати (119-қисм)

Иблис салтанати (120-қисм)

Иблис салтанати (121-қисм)

Иблис салтанати (122-қисм)

Иблис салтанати (123-қисм)

Иблис салтанати (124-қисм)

Иблис салтанати (125-қисм)

Иблис салтанати (126-қисм)

Иблис салтанати (127-қисм)

Иблис салтанати (128-қисм)

Иблис салтанати (129-қисм)

Иблис салтанати (130-қисм)

Иблис салтанати (131-қисм)

Иблис салтанати (132-қисм)

Иблис салтанати (133-қисм)

Иблис салтанати (134-қисм)

Иблис салтанати (135-қисм)

Иблис салтанати (136-қисм)

Иблис салтанати (137-қисм)

Иблис салтанати (138-қисм)

Иблис салтанати (139-қисм)

Иблис салтанати (140-қисм)

Иблис салтанати (141-қисм)

Иблис салтанати (142-қисм)

Иблис салтанати (143-қисм)

Иблис салтанати (144-қисм)

Иблис салтанати (145-қисм)

Иблис салтанати (146-қисм)

Иблис салтанати (147-қисм)

Иблис салтанати (148-қисм)

Иблис салтанати (149-қисм)

Иблис салтанати (150-қисм)

Иблис салтанати (151-қисм)

Иблис салтанати (152-қисм)

Иблис салтанати (153-қисм)

Иблис салтанати (154-қисм)

Иблис салтанати (155-қисм)

Иблис салтанати (156-қисм)

Иблис салтанати (157-қисм)

Иблис салтанати (158-қисм)

Иблис салтанати (159-қисм)

Иблис салтанати (160-қисм)

Иблис салтанати (161-қисм)

Иблис салтанати (162-қисм)

Иблис салтанати (163-қисм)

Иблис салтанати (164-қисм)

Иблис салтанати (165-қисм)

Иблис салтанати (166-қисм)

Иблис салтанати (167-қисм)

Иблис салтанати (168-қисм)

Иблис салтанати (169-қисм)

Иблис салтанати (170-қисм)

Иблис салтанати (171-қисм)

Иблис салтанати (172-қисм)

Иблис салтанати (173-қисм)

Иблис салтанати (174-қисм)

Иблис салтанати (175-қисм)

Иблис салтанати (176-қисм)

Иблис салтанати (177-қисм)

Иблис салтанати (178-қисм)

Иблис салтанати (179-қисм)

Иблис салтанати (180-қисм)

Иблис салтанати (181-қисм)

Иблис салтанати (182-қисм)

Иблис салтанати (183-қисм)

Иблис салтанати (184-қисм)

Иблис салтанати (185-қисм)

Иблис салтанати (186-қисм)

Иблис салтанати (187-қисм)

Иблис салтанати (188-қисм)

Иблис салтанати (189-қисм)

Иблис салтанати (190-қисм)

Иблис салтанати (191-қисм)

Иблис салтанати (192-қисм)

Иблис салтанати (193-қисм)

Иблис салтанати (194-қисм)

Иблис салтанати (195-қисм)

Иблис салтанати (196-қисм)

Иблис салтанати (197-қисм)

Иблис салтанати (198-қисм)

Иблис салтанати (199-қисм)

Иблис салтанати (200-қисм)

Иблис салтанати (201-қисм)

Иблис салтанати (202-қисм)

Иблис салтанати (203-қисм)

Иблис салтанати (204-қисм)

Иблис салтанати (205-қисм)

Иблис салтанати (206-қисм)

Иблис салтанати (207-қисм)

Иблис салтанати (208-қисм)

Иблис салтанати (209-220-қисмлар)

Иблис салтанати (221-қисм)

Иблис салтанати (222-қисм)

Иблис салтанати (223-қисм)

Иблис салтанати (225-қисм)

Иблис салтанати (226-қисм)

Иблис салтанати (227-қисм)

Иблис салтанати (228-қисм)

Иблис салтанати (229-қисм)

Иблис салтанати (230-қисм)

Иблис салтанати (231-қисм)

Иблис салтанати (232-қисм)

Иблис салтанати (233-қисм)

Иблис салтанати (234-қисм)

Иблис салтанати (235-қисм)

Иблис салтанати (236-қисм)

Иблис салтанати (237-қисм)

Иблис салтанати (238-қисм)

Иблис салтанати (239-қисм)

Иблис салтанати (240-қисм)

Иблис салтанати (241-қисм)

Иблис салтанати (242-қисм)

Иблис салтанати (243-қисм)

Иблис салтанати (244-қисм)

Иблис салтанати (245-қисм)

Иблис салтанати (246-қисм)

Иблис салтанати (247-қисм)

Иблис салтанати (248-қисм)

Иблис салтанати (249-қисм)

Иблис салтанати (250-қисм)

Иблис салтанати (251-қисм)

Иблис салтанати (252-қисм)

Иблис салтанати (253-қисм)

Иблис салтанати (254-қисм)

Иблис салтанати (255-қисм)

Иблис салтанати (256-қисм)

Иблис салтанати (257-қисм)

Иблис салтанати (258-қисм)

Иблис салтанати (259-қисм)

Иблис салтанати (260-қисм)

Иблис салтанати (261-қисм)

Иблис салтанати (262-қисм)

Иблис салтанати (263-қисм)

Иблис салтанати (264-қисм)

Иблис салтанати (265-қисм)

Иблис салтанати (266-қисм)

Иблис салтанати (267-қисм)

Иблис салтанати (268-қисм)

Иблис салтанати (269-қисм)

Иблис салтанати (270-қисм)

Иблис салтанати (271-қисм)

Иблис салтанати (272-қисм)

Иблис салтанати (273-қисм)

Иблис салтанати (274-қисм)

Иблис салтанати (275-қисм)

Иблис салтанати (276-қисм)

Иблис салтанати (277-қисм)

Иблис салтанати (278-қисм)

Иблис салтанати (279-қисм)

Иблис салтанати (280-қисм)

Иблис салтанати (281-қисм)

Иблис салтанати (282-қисм)

Иблис салтанати (283-қисм)

Иблис салтанати (284-қисм)

Иблис салтанати (285-қисм)

Иблис салтанати (286-қисм)

Иблис салтанати (287-қисм)

Иблис салтанати (288-қисм)

Иблис салтанати (289-қисм)

Иблис салтанати (290-қисм)

Иблис салтанати (291-қисм)

Иблис салтанати (292-қисм)

Иблис салтанати (293-қисм)

Иблис салтанати (294-қисм)

Иблис салтанати (295-қисм)

Иблис салтанати (296-қисм)

Иблис салтанати (297-қисм)

Иблис салтанати (298-қисм)

Иблис салтанати (299-қисм)

Иблис салтанати (300-қисм)

Иблис салтанати (301-қисм)

Иблис салтанати (302-қисм)

Иблис салтанати (303-қисм)

Иблис салтанати (304-қисм)

Иблис салтанати (305-қисм)

Иблис салтанати (306-қисм)

Иблис салтанати (307-қисм)

Иблис салтанати (308-қисм)

Иблис салтанати (309-қисм)

Иблис салтанати (310-қисм)

Иблис салтанати (311-қисм)

Иблис салтанати (312-қисм)

Иблис салтанати (313-қисм)

Иблис салтанати (314-қисм)

Иблис салтанати (315-қисм)

Иблис салтанати (316-қисм)

Иблис салтанати (317-қисм)

Иблис салтанати (318-қисм)

Иблис салтанати (319-қисм)

Иблис салтанати (320-қисм)

Иблис салтанати (321-қисм)

Иблис салтанати (322-қисм)

Иблис салтанати (323-қисм)

Иблис салтанати (324-қисм)

Иблис салтанати (325-қисм)

Иблис салтанати (326-қисм)

Иблис салтанати (327-қисм)

Иблис салтанати (328-қисм)

Иблис салтанати (329-қисм)

Иблис салтанати (330-қисм)

Иблис салтанати (331-қисм)

Иблис салтанати (332-қисм)

Иблис салтанати (333-қисм)

Иблис салтанати (334-қисм)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

15 + 12 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз