Юртимизда

Иcроиллик врачлар саратонга қарши вакцинани яратишди. 2017 йилда бутун дунё ғалабани нишонлайди!

Мазкур вакцина айни пайтда Исроилнинг Иерусалим шаҳридаги “Хадасса” клиникасида синовдан ўтказилмоқда, деб хабар берди “Newsgood.com.ua” нашри.

Янги вакцина 2017 йилдан қўллана бошлайди, ундан нафақат онкологик касалликларни даволаш, балки саратон касаллигининг олдини олиш мақсадида ҳам фойдаланиш кўзда тутилган.

Вакцина қон саратонини даволаш, яъни кўплаб миеломаларни даволашда ишлатилади. Агар у кутилган натижани берса, саратон касалликларининг 90 фоизини, яъни простата ва кўкрак бези саратони, турли туман ўсимта-безларни даволаш имконини беради.

Саратон касаллигида организм “нотўғри” ишлаётганини билади, аммо иммун тизими ўзини ўсимта, безлардан қандай ҳимоя қилишни “яхши билмайди”. Бунга организмнинг шахсий ҳужайралари — саратон ҳужайраларининг нотўғри ривожланиши сабаб бўлади. Саратонга чалинган беморнинг иммун тизими нафақат касаллик туфайли, балки даволаш жараёнида ҳам кучсизланиб қолади.

Янги вакцинанинг вазифаси пайдо бўлган хавфга қарши иммун тизимининг курашини фаоллаштиришга қаратилган. Мазкур вакцина иммун тизимининг “бегона босқинчилар”га қарши курашини кучайтиради. Касалликка чалинмаган соғлом одамга саратоннинг олдини олиш учун вакцина қилинади, саратонга чалинган беморларни эса даволаш хусусиятига эга.

Саратоннинг сўнгги босқичларида касалликни даволаш илгаригидек кимётерапия ёки жарроҳлик операциясини ўтказишни талаб қилади. Бундай ҳолларда вакцина касаллик қайтарилишининг олдини олиш мақсадида ишлатилади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

девятнадцать + 17 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз