Юртимизда

Лас-Вегасда ўтган электрон ускуналар халқаро «CES» кўргазмасида «Razer» компанияси ажабтовур ноутбук турини намойиш этди…

Ноутбук «Project Valerie» дея номланиб, «Blade Pro» базасида яратилган. Унинг ажабтовурлиги учта дисплейдан иборатлигидир. Ҳар бир дисплейи 17, 3 дюмга тенг. «Nvidia Surround View» технологияси ноутбукка бир дона кадрни бирдан уччала дисплейга ҳам баравар етказиш имконини яратади.

Тўғри, барчани бир савол ўйлантириши тайин. Хўш, учта дисплей ноутбукка нима учун керак?

Ҳамма гап шунда. Ишқибозлар уччала экранда бир вақтнинг ўзида уч хил вазифани адо этиши мумкин.

Ноутбукнинг қачон сотувга чиқиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаяпти. Аммо шуниси маълумки, уч дисплейли ноутбуклар 2017 йилнинг ўзида албатта эгаларига етказилади.

РИА Новости

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

16 + восемь =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз