Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 9 январ 2017 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

99 январ куни шахсий ҳаётда илгари нималарни орзулаган бўлсангиз, орзуларингиз ушалиши кутилади. Бегоналар билан танишганда ва ўта муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш зарурати туғилганда, сергакликни қўлдан берманг. Иш жойингизда ҳам қатъийликкина унумли ишлашингиз учун асос бўла олади. Бугун танишларингиз янги иш таклиф қилишса, розилик билдирманг. Кечқурун иложи бўлса, бир неча соат ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

9 январ бузоқ буржининг тижорат билан шуғулланувчи вакиллари учун жуда фойдали кечади. Башарти молиявий масалада муаммолар йиғилиб қолган бўлса, куннинг иккинчи ярмида тўлиқ ҳал этилиши кутилмоқда. Бугун ўйламай гапирган ҳар бир гапингиз сизга алоҳида муаммоларни ҳадя этиши мумкин. Кариндошларнинг қай бири биландир олдин жанжаллашган бўлсангиз, кечқурун албатта ярашинг.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

9 январ куни юлдузлар сизга банкдан кредит, дўстлардан қарз олишни маслаҳат бермайди. Оқибати кўнгилсизлик билан тугаши кутилади. Бугун электр асбоблар, кесувчи ускуналардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Олис сафарга чиқманг, ҳалокатга учрашингиз, оғир жароҳат олишингиз мумкин. Кечқурун ҳаво совуқлигига қарамай, тоза ҳавода сайр қилинг.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

Бугун дангасаликка асир бўлмасангиз, ҳар қандай ишни бажаришда фақат ўз кучингиз ҳамда имкониятларингизга таянсангиз, кунингиз хайрли ва унумли кечади. Жисмоний ва руҳий зўриқишдан тийилинг, саломатлигингизга путур етиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида ёлғончи, қасамхўрлардан нарироқ юринг. Кечқурун ажойиб хабар эшитасиз. Шу хабар сизга бир олам хуш кайфият тақдим этиши мумкин.

Арслон (24. 07- 23. 08)

9 январ куни оила қурмаганлар муҳаббатнинг тотли азобини тотишга маҳкумдирлар. Фақат бунинг учун биринчи навбатда сиз тарафингиздан астойдил интилиш талаб этилади. Бугун уйни таъмирлаш, уйни тартибга келтириш, рўзғор камоматларини тўлдириш фойдали кечади. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Демак, оилавий байрам уюштирсангиз, зиён қилмайди.

Паризод (24. 08-23. 09)

9 январ куни эрталабданоқ паризод буржи вакилларининг аксарияти қалбида ажойиб байрам уюштириш, шу баҳонада мириқиб дам олишни истаб қолишади. Бунга оилавий бахт қўшилса, байрам қўшалоққа айланган бўларди. Биласизми, сизга ёлғон, аммо юлдузларга чин, бугун тушдан кейин то кечга қадар олисда яшовчи қавмларингиздан бири катта миқдорда пул ҳадя этишни мўлжаллаган. Агар шу башорат ҳақиқатга айланса, пулларни бўлар-бўлмасга сарфламанг. Бутун эътиборни соғлиғингизга қаратинг.

Тарози (24. 09-23. 10)

Бугун тадбиркорларга ўзга давлатда яшовчи компаниялардан бири шериклик таклиф этишни режалаштирган. Аммо ақлни ишлатган ҳолда уларга жавоб қайтаринг. Жуда бўлмаганда, ўзингиздан кўра тажрибалироқ танишларга маслаҳат солинг. Биласизми, иммунитетни кўтариш учун сизга витаминга бой мевалар истеъмоли ва муздек сувда босқичма-босқич чўмила бориш асқотади.

Чаён (24. 10-22. 11)

9 январ куннинг биринчи ярмида иш жойингизда барча юмушларни охиригача уддаланг, ҳамкасбларнинг биридан танқид эшитишингиз эҳтимоли бор. Агар сиз томондан босиқлик амалга оширилса, бу яхшилик билан тугайди. Акси бўлса, ҳаётингизда навбатдаги кўнгилсизлик содир бўлиши мумкин. Кечқурун баъзиларга танишлари келгусида мўмай даромад манбаига айланувчи иш таклиф этишлари мумкин. Оила қурмаганларни кечқурун романтик лаҳзалар кутади. Илтимос, бу учрашувларни доимийга айлантиринг, қачонгача азобда яшайсиз!?.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

9 январни эрталаб дўстлардан ёқимли хабарлар эшитишдан бошлашингиз кутилади. Ўзингизга ёқмайдиган, ичида кўмири бор, ҳасадчи, иккиюзламачи, ғийбатчи, фисқу-фасодчилар билан гаплашишга тўғри келса, масофани сақланг. Молиявий муаммоларни ҳал этишда дўстларингиздан бири ёрдам бериши мумкин. Келгусида шу инсонга миннатдорчилик билдиришни унутмасангиз бас.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

Агар тоғ эчкиси буржининг отдан тушса-да, эгардан тушмайдиган вакиллари бу одатга нуқта қўймаса, шахсий ҳаёти издан чиқиши турган гап. Сизни ёлғизланиб қолиш хавфи таъқиб қилмоқчи. Иш жойингизда ҳам содир бўладиган воқеалар сизнинг зиёнингизга ишлаши мумкин. Олис сафарга отлансангиз, эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда иш тутинг. Молиявий масалада тежамкорликка амал қилинг.

Қовға (21. 01-19. 02)

Юлдузлар 9 январ куни ўта фаол бўлишингиз билан бирга, пулларни бўлар-бўлмасга сарфлай бошлашингиз мумкинлигини башорат қилишган. Иш жойингизда фақат уддалашингизга кўзингиз етган ишларгагина қўл уринг.Кечки пайт сурункали хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Аммо ўзингизга ўзингиз табиблик қилманг, албатта мутахассисга мурожаат этинг.

Балиқ (20. 02-20. 03)

9 январ балиқ буржида туғилганларнинг баъзиларига айрилиқ, тушкун кайфият раҳна солиши кутилмоқда. Ғурур баландлиги эса раҳбарларингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келишини таъминлаши мумкин. Бу ишдан ҳайдалишингизгача бориб етиши ҳеч гап эмас. Кечқурун оилалилар фарзандларга керагидан кўпроқ эътибор қаратсалар, фойдадан холи бўлмайди. Оила қурмаганлар эса кечқурун ёлғиз қолганлари маъқул.

Омон бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

4 × два =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз