Юртимизда

Ҳаётнинг олтин қоидалари

  • Қизингни қандай куёвга беришни хоҳласанг, ўғлингни шундай тарбия
  • қил.
  • Ўғлингга қандай қизни келин қилишни хоҳласанг, қизингни шундай тарбия қил.
  • Ўғлингга, қизингга қайнона-қайнотаси қандай муомала қилишини хоҳласанг, келинингга, куёвингга шундай муомалада бўл.
  • Келининг, куёвинг сенга қандай муомала қилишини хоҳласанг, қайнота-қайнонангга шундай муомалада бўл.
  • Эй ака-укалар! Қизингиз, опа-сингилларингизга эрлари қандай муомала
    қилишини хоҳласангиз, хотинингизга шундай муомалада бўлинг.
  • Эй опа-сингиллар! Ўғлингиз, ака-укаларингизга хотинлари қандай
    муомала қилишини хоҳласангиз, эрингизга шундай муомалада бўлинг.
  • Эй эркаклар! Оналарингиз, хотинларингиз, опа-сингилларингиз,
    қизларингизга бегона эркакларнинг қандай муомала қилишини хоҳласангиз, сиз бегона аёлларга шундай муомалада бўлинг.
  • Эй аёллар! Оталарингиз, эрларингиз, ака-укаларингиз, ўғилларингизга бегона аёлларнинг қандай муомала қилишини хоҳласангиз, сиз бегона эркакларга шундай муомалада бўлинг…
Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

шестнадцать + 20 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз