Юртимизда

Ҳашаротларни ўлдирса бўладими?

Савол:

Баъзан уйда турли майда ҳашаротларни ўлдиришга тўғри келади. Масалан, чивин, пашша, суварак ва хоказо, лекин «Қиёматда ҳар бир ҳашарот ҳам уни бесабаб ўлдирган инсондан ўз қасдини олади», дейишади. Шунингдек «Ўргимчакни ҳам ўлдириш мумкин эмас», деган гапларни эшитганмиз. Ҳашаротларни ўлдириш ёи ўлдирмаслик ҳақида Ислом динида қандай кўрсатмалар бор?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Мазкур, яъни номлари зикр этилган зараркунанда ҳашаротлар инсонга зарар етказиб турган бўлса, уларни ўлдиришда ҳеч қандай айб йўқ. Лекин ўзи табиий ҳолда, инсоннинг уйида эмас, турар жойида эмас, экинзорида эмас, бошқа ерда безарар ҳолда юрса, уни ўлдириб  бўлмайди. Аммо чивин борми, пашша борми, суварак борми, ўргимчак борми ёки бошқа нарса хонадонга кириб зарар етказаётган бўлса, инсоннинг мол-мулкига, зироатига зарар етказаётган бўлса, уни ўлдиришда ҳеч қандай айб йўқ. Аксинча, баъзи бир вақтларда зараридан ҳимояланиш маъносида ўлдириш зарур бўладиган ҳолатлар ҳам бор. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

3 × 1 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз