Юртимизда

Жуфтингиз сизни севадими ёки йўқ?! Аниқлик киритамиз

Баъзида ҳаммага бирдек ёқишга интилиб, алдаб-авраб, босим ўтказиб бўлса-да, истакларимизга эришишга интиламиз. Баъзан эса севган инсонимиз бизга нисбатан шундай муносабатда бўлади. Хўш, сизнинг ёрингиз бу масалада қандай? Билишни истасангиз, саволларимизга рўйи-рост жавоб беринг.  

1. Дугонангизнинг илтимосини рад қилолмай, у билан бозорга тушдингиз.  Ҳар эҳтимолга қарши жамғармангиздан бир-икки сўм ҳам олволдингиз. Дўконлардан бирида шунақанги ажойиб туфлига кўзингиз тушди-ю, харид қилмасангиз ўзингизни кечиролмасдингиз. Уйга келгач эса…

А) Эрингизнинг энсаси қотиб, «Бош-оёқ сарпо харид қила қолмабсиз-да» дея пичинг қила бошлади.

Б) Нархини суриштиради.

В) Жуда ярашганини айтиб, «Душманларингиз оёғингизнинг остида қолсин» дейди.

2. Вақтни мароқли ўтказиш мақсадида ёрингиз билан кинога тушишни режа қилдингиз. Узоқ  музокаралардан сўнг у таклифингизга кўнди.  Кейинги ҳаракатлари қандай бўлади?

А) Қандай жанрдаги картина эканини, режисёри кимлигини суриштиради. Агар шу маълумотлар уни қониқтирса, бажонидил рози бўлади.

Б) Ўзи кўришни истаган картинага тушишини таклиф қилади.

В) Сиз топган фильм ҳақида интернетдаги салбий  фикрларни топади-да, баланд овозда ўқий бошлайди.

3. Учрашувлар ёки онангизникида бўлиб турадиган йиғинларга ҳеч борадими?

А) «Қанчалик аянчли бўлмасин, тан олишим керак-ки, у куттиришни ёқтиради».

Б) «Фақат асосли сабаблари бўлганидагина шундай қилади».

В) «Бу одатий ҳол, қариндошларимнинг олдида юзимни шувут қилмай, тадбирга келганига хурсанд бўламан».

4. Асл мақсадингизни аниқлаш учун сизни тез-тез «нишонга» олиб турадими?

А) «Бундай ишлар қўлидан келишига ишонмайман».

Б) «Ҳа, у бу ишни бажонидил бажаради».

В) «Фақат ўзига бирор маълумот керак бўлганидагина шундай қилади».

5. Қаттиқ аразлашиб қолдингиз ва «Кетаман» деб қўрқитаяпсиз…

А) Қолишингиз учун қўлидан келганича ҳаракат қилади.

Б) Бироз «совиганингиздан» кейин гаплашиб олишни таклиф қилади.

В) Ҳеч таб тортмай эшикни кўрсатиб юборади.

6. Ёрингизнинг характери қандай?

А) Бироз худбинлиги бор.

Б) Адолатпарвар бўлгани учун ҳам яхши кўрасиз.

В) Жаҳли бурнининг учида туради. Эҳтиёткорлик билан муомала қилишга тиришасиз.

7. Оилангиз учун муҳим бўлган масалада баҳслашганингизда…

А) «Ҳар биримиз ўзимизнинг фикрларимизни изоҳлаймиз».

Б) «У билан диалог қилишнинг имкони йўқ. Ё менинг айтганим бўлади ё уники».

В) «Шундай аврайдики, охир оқибат айтганига кўнишдан бошқа чорам қолмайди».

8. Бозорга тушганингизда унинг севимли нарсасини харид қилиш ҳаёлингиздан кўтарилибди…

А) Яна бир марта бозорга тушиб-чиқишингиз учун ўзини инжиқ боладек тутиб, бошқа ишларингиздан ҳам камчилик ахтара бошлайди. Б) Аввалги сафар ҳам эсингиздан чиқиб қолганини айтиб, айибингизни бўйнингизга қўяди.

В) Бироз қовоқ-тумшуқ қилган бўлади-ю, керакли нарсасини ўзи сотиб олади.

9. Муносабатларингизда ижтимоий тармоқларнинг ўрни қандай?

А) «Бир-биринмизнинг суратларимиз ва фикрларимизга изоҳлар қолдирамиз».

Б) «Ижтимоий тармоқда қизлар билан кўпроқ дўстлашади-ю, мен билан бегонадек».

В) «Биз бу нарсаларни умуман ҳаётимизга аралаштирмаймиз».

10. Унинг туғилган куни. Катта дастурхон тузаб, дўстларини таклиф қилдингиз. Улар эса ўз навбатида пазандалик маҳоратингизга таҳсинлар ўқишаяпти…

А) Барча ноз неъматларни тайёрлашни сизга  ўзи ўргатганлигини алоҳида таъкидлайди.

Б) Иқтидорингизни эътироф этиб, соғлигингиз учун бир пиёла кўк чой ичади.

В) Кўмаклашиб юборган қўшнингиз фалончихон ва қариндошингиз писмадончихонларга ҳам раҳмат айтиб қўйишингизни тайинлайди…

11. Идорада ишингиз бошингиздан ошиб кетган. Уйга эса бир аҳволда қайтдингиз. Унинг биринчи сўзи…

А) «Аҳволингга бир қара, шунақаям ишлайдими, одам дегани?»

Б) «Роса чарчабсан, бироз дам ол, кечки овқатга дўкондан товуқ олиб келаман».

В) «Отлан, айлангани борамиз, сени ўзим аввалги ҳолингга қайтараман».

12. Ҳамкасбларингиздан бирида театрга бир дона ортиқча чиптаси борлигини айтди ва сизга ҳамроҳ бўлишни таклиф қилди. Бу ҳақда ёрингизга айтганингизда…

А) Кундалик муаммолардан бироз бўлса-да чалиғишингиз фойдали эканини айтади.

Б) Аввал ўзи саҳна кўриниши уюштиради-да, кейин театрга юборади.

В) У билан маслаҳатлашмай қарор қабул қилганингизни юзингизга солиб, ўзи ҳам чойхонага йўл олади.

Балларни ҳисоблаймиз:

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
А 3 1 2 1 2 3 1 3 3 2 2 1
Б 2 2 1 2 1 1 2 2 2 1 1 2
В 1 3 3 3 3 2 3 1 1 3 3 3

Натижа:

12-21 балл: ёрингизни қадрланг, у сизни севади.

Муносабатларингиз муҳаббат ва ўзаро аҳиллик пойдеворига қурилган. Ҳатто бир-бирингизни тушунишингиз учун сўз ҳам шартмас, кўз қарашларингизнинг ўзи кифоя. Ёнингиздаги инсон фикрларини очиқ, аммо кўнглингизга тегмайдиган қилиб айтишни билади. Бу ҳурматга лойиқ сифат. Шунга яраша сиз ҳам ҳамма эркаликларингизни кўтаришини кутманг. Иккингизга тегишли қарорларни қабул қилиш чоғида унинг фикри билан албатта ҳисоблашинг. Ишонинг, сизни тушуниши ҳақиқий муҳаббатнинг биринчи белгиси!

22- 29 балл: эътиборингизни аяман, унга бу ёқади.

Ёрингиз жуда келишган инсон ва доим атрофдагиларнинг, айниқса сизнинг эътиборингиз марказида бўлишни ёқтиради. Хурсанд бўлаверинг, муносабатларингизда ҳеч қандай қуср йўқ. Аммо баъзида унга ўзингизни борингизча бағишлаб, хоҳиш-истакларингизни четга суриб қўяётгандексиз.  Тўғри, у ҳам вақти-вақти билан босим ўтказиб туради, камига ҳақ эканини ишончли далиллар билан исботлаб ҳам беради. Лекин ишонинг, кўпинча бу ишни ўзи истамаган ҳолда амалга оширади. Балки ишхонада шунга одатланиб қолгандир? Шундай пайтларда истакларингизни айтишдан чўчиманг. Ахир муносабатларингиз эндигина бошланган даврларда сизни қандай бўлсангиз, шундайлигингизча севган-ку. Унинг талабларига мослашиш учун ўзингизни ўзгартирманг. Акс ҳолда бутунлай тескари натижага эришишингиз мумкин.

30-30 балл: хушёр бўлинг, ёрингиз манипулятор.

Қарор қабул қилиш чоғида хоҳиш ва истакларингиз билан деярли ҳисоблашмайдими? Бироз суҳбатлашганингиздан кейин ўзингизни эпсиз, қўлидан иш келмайдиган инсондек ҳис этасизми? Баъзида айбсиз айдорга айланасизми? У эса танқидни умуман кўтаролмайди, ноҳақ бўлиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмайдими? У фақат сизни эмас атрофидаги бошқа инсонларни ҳам манипуляция қилишга ўрганиб қолган. Бу болаликдан шаклланган одати. Ўз истакларига эришиш учун бошқалардан фойдаланишга мойил инсонлар кўпинча босим ўтказишга, яқин муносабатларни чеклаш усули билан таъсир қилишга интилишади. Баъзида эса мулойимлик ва ширин сўз билан мақсадга эришадилар. Унинг таъсирига тушиб қолмаслик учун қандай усуллардан фойдаланаётганини сезиб олишингиз лозим. Бунинг учун сиздан хушёрлик талаб этилади.

Мафтуна тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

5 + девять =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз