Юртимизда

Ока, бир чимдим кулгим бор, кулмайсизми?..

* * *

Ота бешинчи синфда ўқийдиган ўғлига деди:

— Болам, эсингда тут, ўғил болалар ота касбини давом эттириши лозим. Масалан, балиқчи бўлса, улар ҳам сувга тушиб ўша балиқчиликни мерос қилиб олишлари лозим!

— Дада, тушундим. Аммо… Сиз гинекологсиз-ку!..

* * *

Муаллима:

— Эшмат, қани, «Д» ҳарфи билан бошланувчи бирор сўзни айт-чи!

— Кеча.

— Нотўғри, баҳоинг «икки»!

— Ие, нега? Ахир, кеча душанба эди-ку!

* * *

— Қорбобо врачларга янги йил байрамида фақат коньяк ва конфетлар совға қилади. Шуни биласанми?

— Нега?

— Чунки улар ёзган хатни ўқий олмайди.

* * *

Тонгги соат 4: 00. Телефон жиринглади. Эркак гўшакни кўтарди. Гўшакнинг нариги тарафидан бошқа бир эркак сўради:

— Кечирасиз, ёнингиздан мабодо эшаклар тўдаси ўтмадими?

Уйқусини бузишгани учун жаҳл отига минган эркак саволга савол билан жавоб қайтарди:

— Нима, сен тўдадан қолиб кетдингми?

* * *

Ресторанда йигит қўшни стол қаршисида ўтирган қизга деди:

— Яхши қиз, сизни рақсга таклиф қилсам майлими?

— Кечаси хуррак отмайсизми?

* * *

Икки пиёниста ҳайвонот боғига кириб маймунлар қафаси ёнида чайқалиб турарди. Горилланинг эркаги уларга деди:

— Ҳа-а, оғайни, кўзингни лўқ қилиб қараб қолдинг? Қафасда бўш жой йўқ!

* * *

Ҳайвонот боғига ташриф буюрган хорижлик меҳмон боғ раҳбаридан сўради:

— Анави қафасдаги шер негадир сохтага ўхшаяпти. Бунинг устига ҳаммаёқни ифлос қилиб ташлабди. Бунинг сири нимада?

— Биласизми, шерларнинг бири касал, шунинг учун қоровулимизга шер кийимини кийдириб қўйганмиз.

— Унда нега ҳаммаёқни ифлос қиляпти?

— Қафасдаги иккинчи шер ҳақиқий-да!

* * *

Поездда икки аёл суҳбатлашяпти:

— Ҳаёт эмас бу, нақ дўзахнинг ўзи! Эр бўлмағур, пул топиб бола-чақа боқай демайди. Ҳамма юк менинг гарданимда…

— Дугон, ўзингга жазман топиб ол. Ойига беш юз доллардан берсин сенга!

— Э, қаёқдан топаман унақасини?!.

— Бўлмаса, иккита жазман топ, ҳар биридан ойига 250 доллардан ол!

— Буям муаммо.

— У ҳолда тўртта жазман топ-да, ҳар биридан ойига 125 доллардан ол.

Шу пайт юқори полкада ётган эркак деди:

— 5 долларгача тушганларингда мени уйғотарсизлар!

* * *

Эр кечқурун ишдан келиб хотинидан сўради:

— Хотинжон, бугун кечки овқатга нима еймиз?

— Мана, мени ейсиз!

— Афсуски, иложим йўқ. Дўхтирлар менга ёғли таом ейишни тақиқлаб қўйишган.

* * *

Офисда хизматчилардан бири ҳамкасбига деди:

— Ҳозиргина шефнинг кабинетидан чиқдим. Иккита янгилик бор. Бири яхши, бири ёмон. Қай биридан бошлай?

— Ёмонидан бошлайқол.

— Мени ишдан ҳайдади.

— Энди яхшисини айт!

— Сениям ишдан ҳайдади.

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

двенадцать + 6 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз