Юртимизда

Помидор соусли макарон — тушлик учун ажойиб туҳфа!

Керакли маҳсулотлар:

1 қути қадоқланган макарон;
3 дона помидор;
2-3 бош саримсоқ;
1 пиёла қирғичдан чиқарилган пишлоқ;
3 қошиқ ёғ, туз;
10 стакан сув.

Тайёрланиши

1. 10 стакан сувга1 қошиқ туз солиб қайнатилади. Макаронлар синдирилмасдан қайнаган сувда пиширилади.
2. Қайнаган макаронлар совуқ сувга солиниб тезда сузиб олинади.
3. Қозонга1 қошиқ ёғ солиниб эритилади. Макаронлар ёғга солиниб яхшилаб аралаштирилади.
4. Помидорлар пўсти арчилиб тўғралади. Саримсоқ бўлакчалари ҳам майдаланади.
5. Қолган 2 қошиқ ёғ товага солиниб, помидор ва майдаланган саримсоқ 15 дақиқа давомида
пишириб олинади.
6. Ёғланган макаронлар ликопчага солиниб, устига помидорли соус солинади. Кўкатлар ва пишлоқ билан безатилиб дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

шестнадцать + один =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз