Юртимизда

СЕНСОРЛИ НОУТБУКЛАР ОРАМИЗДА…

Ихтирочилар оддий ноутбукларни ҳам сенсорга мослаштиришни бошлаб юборишди. Бунинг учун улар Лас-Вегас кўргазмасида «AirBar» деб номланган жажжи ускунани намойиш этишди. Сиз ускунани махсус сим ёрдамида ноутбукка улайсиз. Ускунага жойлаштирилган магнит ли чизиқ инсон қўлидан келаётган ҳар бир ахборотни катта тезликда ноутбукка етказади. Сиз ноутбук экранини қўл ёки махсус ручка кўмагида бошқара бошлайсиз. Илгари ноутбукда қандай иш бажарган бўлсангиз, ўша ишни бармоқ ва ручка билан бажараверасиз.

Қарангки, ихтирочилар бу ускунани яна бир мақсадда яратишибди. Маълум қилишларича, Американинг «Apple» компанияси анча бурун шундай сенсорли ноутбуклар яратилиши ҳақида хабар беришган экан. Бироқ компания мутахассислари бу ишни амалга оширганларича йўқ. Ихтирочилар айнан шу компанияни ортда қолдиришни мўлжаллашибди.

«Россияская газета»

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

11 + десять =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз