Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 10 январ 2017 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

1010 январ куни бировлар билан зинҳор баҳсга кириша кўрманг. Акс ҳолда бу баҳс жанжалга айланиб кетиши, ёки сизни билиб-билмай ҳақорат қилиб қўйишлари мумкин. Бунинг ўрнига бор куч ва имкониятни ишга бағишланг. Ишдан роҳат оласиз, даромад кўрасиз. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошларингиз уйингизга меҳмон бўлиб келиши мумкин. Соғлиғингизни парваришлашдан тўхтаманг.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

10 январ куни киссангиздаги пулларга ўзингиз ёқтирган нарсаларни харид қилиш истагида ёна бошлайсиз. Юлдузлар эса пулни эҳтиёт қилишга чақиришмоқда. Тушдан кейин молиявий аҳволингиз янада яхшиланиши кутилади. Бугунги кун илм кишилари учун омадли кечади. Кечқурун одатга кўра, очиқ ҳаводан тўйиб нафас олинг, хамирли таомлардан сақланинг.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

10 январ куни атрофдагиларни яхшилаб кузатинг. Бу асосан оила қурмаганларга тегишли. Сиз кузатиш асносида бўлғуси жуфтингизни учратиб қолишингиз мумкин. Бугун билим олиш, сурункали хасталикларга қарши профилактик муолажалар олиш жуда фойдали кечади. Куннинг иккинчи ярмида қўлингизга мўмай пул келиб тушиши кутилади. Агар ким биландир жанжаллашган бўлсангиз, ярашиш учун ўзингиз биринчи бўлиб қадам ташланг.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

10 январ куни қисқичбақа буржида таваллуд топганларнинг кўпчилиги шахсий ҳаёт билан шуғулланишлари тавсия этилади. Бунга сабаб шуки, бугун шахсий ҳаётингизда ажойиб воқеалар содир бўлиши кутилмоқда. Яқин қариндошлардан бири хонадонида янги меҳмон туғилиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида сизга юқори лавозимли иш таклиф этишлари кутилади. Кечқурун овқат тановул қилишда ниҳоятда сергак бўлинг, заҳарланишингиз эҳтимоли бор.

Арслон (24. 07- 23. 08)

Ниҳоят, 10 январ куни азалий орзуингиз ушаладиган бўлди. Сиз эрталабданоқ дўстлар ва танишлар орасида ўзингизни ҳақиқий етакчидек ҳис эта бошлайсиз. Аммо бу баъзи бировларни шубҳага солиши ҳам мумкин. Шунинг учун эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Кечга яқин ё лотореяга катта пул ютиб олишингиз, ё илгари ишлаган жойингиздагилардан мўмай даромадни қўлга киритишингиз эҳтимоли бор. Оила қурмаганлар бугундан эзгулик умид қилмасалар ҳам бўлади. 10 январ сизнинг кунингиз эмасга ўхшайди.

Паризод (24. 08-23. 09)

10 январ куни эрталаб паризод буржи остида таваллуд топганларнинг айримлари суюклисини олиб олис сафарга отланиши мумкин. Бу сиз ва ҳамроҳингизга бир олам қувонч бағишлаши тайин. Молиявий аҳволингиз бугун бошқа кунлардагидек яхши бўлмаслиги мумкин. Бундан ташқари, жисмоний жиҳатдан анча толиққан чиқасиз. Шу сабабли 10 январ куни эртароқ ухлашга ётишингиз тавсия этилади.

Тарози (24. 09-23. 10)

Бугунги кунингиз ранг-баранг ўтишини юлдузлар башорат қилишган. Кун бўйи бир-биридан ажабтовур воқеаларга гувоҳ бўласиз. Сизни нуфузли тадбирлардан бирига бошловчи сифатида ҳам таклиф этишлари мумкин. Бу сизнинг ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган янги қирраларингизни очиб беради. Молиявий масалада қайғуга ботманг. Кечқурун дўстларингиздан бири сизга моддий кўмак беришни кўнглига туккан кўринади.

Чаён (24. 10-22. 11)

Бир пайтлар жуда фойдали лойиҳаларни ўйлаб топгансиз-у, ҳадеганда амалга ошира олмагач, қўл силтаб қўя қолгансиз. Худди ўша лойиҳаларингиз бугун ҳақиқатга айланадиган бўлиб турибди. Иш жойингизда эса яқинда қойиллатган ишингиз учун мукофот пули ажратишган бўлиб чиқади. Демак, 10 январни ҳақиқий байрамдек қабул қилишга ҳақлисиз. Оила қурмаганларнинг баъзилари бугун кечқурун ҳақиқий муҳаббатини топади.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

Агар тезроқ обрўга, кўзланган мақсадларга эришмоқчи бўлсангиз, ўзингизга арзирли иш топинг. Чунки ҳозирги ишингиздан даромади кам бўлгани боис сира кўнглингиз тўлмаётган кўринади. Шахсий ҳаётингизни ўзгартириш учун ҳам бугун жуда қўл келиши мумкин. Оила қурмаганларнинг айримлари йўлда кетаётиб бир инсон билан тасодифан танишиб қолишлари кутилади. Шу инсон сизга келажакда ажойиб жуфт бўлиши мумкин.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

10 январ ижод кишилари учун унумли кечади. Агар сизнинг молиявий аҳволингиз яхши бўлса, тоғни урсангиз толқон қиладиган даражада куч топа олардингиз. Бугун иш юзасидан фойдали шартномаларга имзо чекиш ва никоҳдан ўтиш омадли кечиши кутилади. Башарти хизмат сафарига отлансангиз ҳам муваффақиятга эришишингиз тайин бўлиб турибди. Кечқурун севимли миашғулотингиз билан шуғулланинг. Тоза ҳавода сайр қилинг ва келажак режаларни бир пухталаштириб олинг. Афсусланмайсиз.

Қовға (21. 01-19. 02)

Агар сиз ижод ва илм кишиси бўлсангиз, бор кучингизни 10 январ куни амалга оширмоқчи бўлган ишга сарфланг. Ички қувват сизда ҳозир керагидан ҳам ортиқроқ. Ҳатто жисмоний зўриқиш ҳам сизни енга олмайди. Шахсий ҳаётингизга келсак, кечқурун яқинларингиз билан рўзғор икир-чикирлари туфайли жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Аммо бу жанжал даҳанаки, тез орада унут бўлади.

Балиқ (20. 02-20. 03)

10 январ куни балиқ буржида таваллуд топган аёллар, қизлар шу қадар ажойиб жозиба касб этишадики, кўрганларнинг кўзи қувнамай қолмайди. Агар об-ҳаво яхши бўлса, табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Оила қурмаганлар бугун танлаган жуфти билан жанжаллашишлари мумкин. Нима бўлганда ҳам асабни асранг, акс ҳолда бу нарса саломатлигингизга путур етказади.

Омон бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

4 × четыре =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз